Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ИИВ Камолиддин Раббимов масаласида хабар берди

5017

Azon.uz сайтининг сиёсий эксперти, таниқли сиёсатшунос, Камолиддин Раббимовнинг “йўқолиб” қолгани Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсовга мурожаат қилган эдик. 

 Azon.uz сайти сўровига Ш. Ғиёсов ҳозиргина қуйидаги хабарни юборди. Унда билдирилишича,

“Жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро К.Р. хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.  

Ҳолат юзасидан фуқаро К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган”.
 

Юқоридаги вазият юзасидан тегишли органлар адолатли ҳуқуқий баҳо беради, деган умиддамиз.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам “Камолиддин Раббимов атрофида бўлаётган ҳолатдан биз хавотир” изҳор қилганди.

Таҳририят номидан шуни айтишимиз мумкинки, Камолиддин Раббимов табиатан оғир-босиқ, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан чуқур билими бор йигит. Умид қиламизки, унинг атрофида юз бераётган “тушунарсиз вазият” тезроқ ижобий томонга ўзгаради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энди оммавий тартибсизликларга чек қўйилади

1070 14:48 25.11.2022

ИИВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

5170 21:45 01.07.2022

 Суд Камолиддин Раббимов “иши” бўйича баёнот берди  

5001 01:22 19.04.2022

ЙПХ ходимини хизмат вақтида видеога олиш ва рухсатисиз тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмагани айтилди

777 17:20 18.04.2022

“Саховат Наманган” хайрия фонди атрофида ғалати ишлар бўляпти  

12807 19:57 11.04.2022
« Орқага