Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ижтиҳод лафзи

715

Ижтиҳод лафзи

9 –Ижтиҳод луғатда жаҳд сўзидан келиб чиққан. У машаққат, имконият ва тоқат маъноларини билдиради.  “Қомус”да  жаҳд  тоқат ва машаққатдир. Тажаҳуд ижтиҳодда  бўлгани  каби  жаҳдни сарфлаш, дегани.

Шаръий-эътиқодий,  ё  шаръий-амалий  ҳукмни  билиш  бўлсин, ёки луғавий ё ақлий масалани ўрганиш бўлсин, ёки юк кўтариш каби ҳиссий иш назарда тутилсин, ҳаммасига “жаҳд қилди” сўзи ишлатилаверади.

Аммо фиқҳ ёки усул уламоларига кўра ижтиҳодга келсак, улар жаҳдни лафз ва маънода бир-бирига  яқин  таърифлар  билан  та-нитишади.  Ана  шу  таърифларнинг  айримларига  эътироз  қилинган  бўлса,  бу  эътироз  сўз  тузилишидан юзага келгандир. Таърифларнинг  ҳаммаси  шаръий ҳукмни  далилидан  билиб  олиш учун  “жаҳд”  “тоқатни  сарфлаш” маъноси  атрофида  айланади.

Унинг энг дақиқ таърифини “Мусалламус субут” (“Мусалламус субут”нинг соҳиблари – Муҳиб буллоҳ ибн Абдушшакур Баҳорийдир. Бу зот 1119 ҳижрий / 1707 милодий йилда вафот этган ҳинд уламоларидан эдилар. Мазкур  китоб  “Усули  фиқҳ”  илмида  қа димдан ёзилган  китобларнинг  хотимаси  бўлиб, ушбу илмда ёзилган икки машҳур йўл: мутакаллим ва ҳанафийлар йўлларини жамлаган.) соҳиблари қуйидагича берган: “Фақиҳнинг  шаръий-зонний ҳукмни чиқариш учун бор  тоқатини  сарфлаши  ижтиҳоддир”.

Шундан  бизга  маълум  бўляптики,  ижтиҳод  фақат  зонний масалаларда  юзага  чиқади.  Гарчи  фиқҳ  фақиҳлар  айтганидек амалларга тегишли қатъий ҳукмлар  маъносини  қамраган  бўлса ҳам, у ўзининг бу маъноси билан кўп масалаларда фиқҳ билан иттифоқ қилади. Ижтиҳод масалаларининг  тафсилоти,  иншааллоҳ,  мазкур  энциклопедиянинг усулий иловасида берилади.

10  – Фуқаҳоларнинг  қадимда ҳам,  ҳозирда  ҳам  ихтилофлари боиси бўлган зонний-ижтиҳодий ҳукмлар  ҳақида  гапирганда  бир савол  ўртага  чиқади.  Яъни  бир уммат ўртасида хилоф ва адоват қўзғалиб, ҳатто қон тўкилишигача  бориши  мумкин  бўлган  ихтилоф эшиклари очилмаслиги учун насс ва далиллар қатъий келгани яхши  эмасмиди?  Биз  бу  саволга Аллоҳдан  тавфиқ  сўраб  қуйидагича жавоб берамиз:

Хоҳ ақида, хоҳ амалий ишларга  тааллуқли  бўлсин,  диннинг асоси  бўлган  ҳукмлар  учун  таъвилни  кўтармайдиган  ва  ихтилоф  қўзғамайдиган  устувор  оятлар  ворид  бўлган.  Чунки  Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло замонлар ўтишига қарамай, бу ҳукмлар собит ва  мустаҳкам  туришини  ирода этган. Мерос масалаларининг аксари, шахсий ҳолатлар ҳукмларининг асоси, ҳадлар ва қасосларга оид оятлар шу жумладандир.

Аммо  ривожланишга  қобил масалаларга  тўхталсак,  Қуръони карим уларнинг асосий чизиқларини аниқлаштириб келган ва бу масалаларда  қарашлар  ихтилофига ўрин берган. Қарашларнинг хилоф  ва  фарқланиши  агар  ҳавойи нафсга ва нохолисликка қурилмаган бўлса, уммат учун раҳматдир.  Қадимдан  саҳобалар кўпгина  масалаларда  хилоф  қилишган.  Бу  ихтилоф  уларнинг низолашишларига  сабаб  бўлмаган. Уларнинг бирлари бошқалари ортидан ҳеч муаммосиз намоз ўқийверган. Чунки уларнинг ҳар бири  ўзининг  қарашини,  хато эҳтимоли  бор  тўғри қараш,  деб ҳисоблаган.  Ўзидан  бошқанинг қарашини  эса,  тўғрилиги  эҳтимоли бор хато, деб санаган. Фитналар  келиб  чиққан  пайтларда, ҳавойи нафс ҳукм қилди. Шунда қараш даги ихтилофлар низоларга сабаб бўлди.

Аллоҳнинг  халқи  хусусидаги хоҳ ташриъ, хоҳ яратиш одатини кузатган  киши,  унда  қандай  яхшилик  топса,  озгина  ёмонлик аралашганини кўради. Қарашлар ихтилофини қўзғайдиган зонний насслар  вужудида  яхшилик  билан ёмонлик аралашганининг ўртасини  қиёслаган  киши,  бўлган ишларнинг ҳаммасида  яхшилик топади.  Насслар  барчаси  қатъий келгандаги фикрий тур  ғунлик эса балоларнинг балоси бўларди.

Сўзларимизга  тарих  шоҳид. Чунки  ҳавойи  нафсга  қурилган фикрлар  ва  улардан  пайдо  бўлган  фитналарнинг  асари  йўқ  бўлиб  кетди.  Улар  фақатгина  нақл қилувчиларнинг нақли бўлиб китоблар  саҳифасида  қолиб  кетди. Бу эса умматнинг бағрикенглигига,  фикр эркинлигига  ёрқин  далилдир.  У  кўнгилсизликларни эса сел оқизиб кетди, чақмоқдек бир  ярқираб  ўчди. “Бас,  кўпик ўз­ўзидан  йўқ  бўлиб  кетур. Одамларга  фойдали  бўлган нарса эса Ерда қолур”(Раъд сураси, 17-оят).

Агар  шаръий  нассларнинг ҳам маси  қатъий  ҳолда  келганда: “Бизга  ижтиҳод  учун  майдон қолдирилса  бўлмасмиди?  Догма насслар  олдида  қолиб,  ақлларимиз қотиб қолмас эди”, деган бўлишарди.

(Давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Оталар таърифи

458 22:00 16.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Имомлар таърифи

728 21:05 15.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Энциклопедия иловалари

614 22:05 14.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Кувайтда амалга оширилган Фиқҳий энциклопедия лойиҳасининг босқичлари

598 22:00 13.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Энциклопедия таърифи

543 22:05 12.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий энциклопедия билан танишув

639 22:05 11.10.2021
« Орқага