Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Икки болани қутқарган мусулмон талаба ўлимидан кейин тақдирланди

3688

Уфада икки болани сувдан қутқарган Бошқирд аграр университети талабаси вафотидан кейин мукофотланди. Бу ҳақда «Эхо Москва» нашри «Миграция» вилоят жамоат ташкилоти вакили Азамат Тагировга таяниб хабар берди.

Ўтган йилнинг июнь ойида тожикистонлик биринчи курс талабаси Ҳожимурод Қаландаров 10 ва 12 ёшли икки болани сувдан қутқариб қолган эди. Йигит дўстлари билан Белая дарёси бўйида дам олаётганда, болаларнинг  чўкаётганини кўрган ва ўртоғи билан ёрдамга шошилган. Ҳожимурод сузишни билмаслигига қарамай, икки кишининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Ҳожимурод Қаландаров ўлимидан сўнг «Жасорат учун» медали билан тақдирланди. Буйруқни вилоят фавқулодда вазиятлар давлат қўмитаси бошлиғи Фарит Гумеров имзолаган.

Тагировнинг айтишича, яқин орада медаль Тожикистоннинг Уфадаги бош консулига топширилади ва у марҳумнинг ота-онасига юборилади. Шунингдек, Ҳожимуроднинг ватанида бир мактабга номини бериш режалаштирилган. «Миграция» ННТ юристи Азамат Тагиров «Эхо Москва»га берган интервьюсида бунинг учун жамоат арбоблари, жумладан, тожик ва озарбайжон диаспоралари раҳбари, ногиронлар жамияти вакиллари, уруш қатнашчилари ва Мусулмонлар марказий диний бошқармаси бош муфтийси Талгат Тожуддиндан имзо тўплаганини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Юзлаб ироқлик Беларусдан ватанига қайтарилди

302 09:05 19.11.2021

Ироқ Беларусдаги фуқароларини махсус рейс билан олиб кетади

457 09:05 15.11.2021

Ироқ Бош вазири қароргоҳига дрон ҳужуми уюштирилди

542 10:15 07.11.2021

Ироқ Бош вазири Дияладаги мазҳаблараро зўравонликларни тергов қилишни буюрди

460 15:05 29.10.2021

“Ироқ ва Афғонистонда яна уруш бўлади” – Башар Асад

3789 08:22 28.10.2021

Ироқ: беш йил олдинги портлашларни уюштирган шахс қўлга олинди

458 14:40 19.10.2021
« Орқага