Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Икки ҳайит намози боби

1089

Жума намози фарз бўлган ҳар қандай киши учун икки ҳайитни ҳам ўқиши вожибдир. Рамазон ҳайити куни намозгоҳга чиқишдан олдин овқатланиб олиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, ҳушбўй сепиш ва чиройли кийимлар кийиш мустаҳабдир. Намозгоҳга йўл олади ва йўлда такбир айтмайди. Ҳайит намозидан олдин намозгоҳда нафл ўқимайди.

Агар қуёш кўтарилиши билан бомдод вақти чиққанда унинг вақти киради ва то заволгача давом этади. Қуёш заволга ўтгач, ҳайит намозининг вақти чиқади.

Бунда имом одамларга икки ракат намоз ўқиб беради. Биринчи ракатда намознинг кириш такбирини ва ундан кейин учта такбир айтади. Сўнг Фотиҳа ва сура ўқигач, такбир айтиб рукуъга кетади. Кейин иккинчи ракатни қироат билан бошлаб, сўнг уч марта такбир айтади. Тўртинчи такбирни айтиб рукуъга кетади. Икки ҳайит такбирларида қўл кўтарилади. Намоздан кейин икки хутба қилинади. Унда одамларга фитр садақаси ва ҳукмлари ўргатилади.

Имом билан ҳайит намози ўқишга улгуролмаган одам, уни қазо қилмайди.

Агар ҳаво айниб ҳилол кўринмаса, одамлар заволдан кейин султон олдида ҳилолни кўрганликларига гувоҳлик беришса, ҳайит намозини эртасига ўқилади. Агар иккинчи куни намозга тўсқинлик қиладиган узр пайдо бўлиб қолса, эртасига ҳайит намози ўқилмайди.

Қурбонлик ҳайити куни ғусл қилиш, ҳушбўй сепиш ва нонушта қилишни ҳайит намози ўқиб бўлгунча кечиктириш мустаҳабдир. Намозгоҳга такбир айтиб борилади. Намозни Рамазонда бўлганидек икка ракат ўқилади. Ундан кейин иккита хутба ўқилади. Уларда одамларга қурбонлик ва ташриқ такбири ўргатилади. Агар Қурбонлик ҳайити куни намоз ўқишга бирор монеъ узр чиқиб қолса, уни эртасига ва индинига ўқиса бўлади. Ундан кейин ўқиш мумкинмас. Арафада қилинидиган айрим одатлар (Баъзи жойларда Арафотдагиларга тақлид қилиб одамлар вуқуф (туриш)га йиғилишади. Бундай вуқуф Арафотдан бошқа жойда машруъмас )шариатда йўқ.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний қўмита рухсатисиз мақола чиқариш мумкин

2774 17:45 10.07.2021

«Ўзбекистон қадимдан илму ирфон маркази бўлган»

1043 21:50 02.07.2021

Расвога дунё расво

2734 15:00 12.04.2021

Ислом ҳазорасида география

792 16:31 15.03.2021

Озарбайжон – Арманистон урушидан чиқарилган хулосалар

3530 13:00 14.03.2021

Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг ҳаёти ва асосий қарашлари (699-767)

2131 08:00 14.03.2021
« Орқага