CАВОЛ:
Тўрт ракатли намознинг иккинчи ракатида “Аттаҳият”дан кейин саловотни ҳам чалғиб ўқиб юборсам намозим бузилган бўладими?
ЖАВОБ:
Тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада “Аттаҳият”дан кейин, учинчи ракатга туриш ўрнига адашиб "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин" гача ўқиб қўйган бўлса, энг тўғри қавлга кўра намозни охирида саждаи саҳв қилади. Шу билан намоз тўғри бўлади. Агар "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин"дан кам ўқиган бўлса, саждаи саҳв қилмайди ("Ал-Баҳр ар-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази