Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

499

Илм излаб сафар қилишдаги олий ҳимматлари

Имом Бухорий айтади: “Жобир ибн Абдуллоҳ бир ойлик масофага Абдуллоҳ ибн Унайснинг олдига битта ҳадис учун сафар қилди”.

Абу Айюб Ансорий Мадинадан Мисрга, Уқба ибн Нофеънинг ҳузурига битта ҳадисни ривоят қилиш учун борди. Мисрга етиб борганида уловидан тушди, лекин юкларини туширмади. Уқбадан ҳадисни эшитди ва уловига миниб, яна Мадинага қайтди.

Имом Молик Яҳё ибн Саиддан, у эса Саид ибн Мусайябдан ривоят қилиб айтади: “Битта ҳадис учун бир неча кеча-кундуз йўл босар эдим”.

Абу Олия Руфайъ ибн Меҳрон Риёҳий Басрий айтади: “Басрада бирор саҳобийдан ривоят қилинган ҳадисни эшитганимизда, унга рози бўлмай, Мадинага сафар қилиб, ўз оғзидан эшитар эдик”.

Имом Ибн Касир Имом Бухорийнинг таржимаи ҳолида бундай дейди: “Сафар қилиш имкони бўлган шаҳарлардаги барча ҳадис уламоларининг олдига сафар қилган. Мингдан ортиқ шайхлардан ҳадис ёзиб олган”.

Фирабрий айтади: «“Саҳиҳи Бухорий”ни Бухорийнинг ўзидан мен билан етмиш минг атрофидаги кишилар эшитди. Улардан мендан бошқа ҳеч ким қолмади».

Имом Розийнинг илм ўрганиш учун қилган сафари ҳақида ақлни лол қолдирадиган ҳолатлар келтирилган. Розий айтади: “Биринчи сафарга чиққанимда етти йил қолиб кетдим. Минг фарсахдан зиёд йўлни пиёда юрдим. Ундан сўнг ҳисобламай қўйдим. Баҳрайндан Мисрга пиёда йўлга чиқдим, сўнгра Рамлага, ундан Тартусга бордим. Ўшанда йигирма ёшда эдим”.

Шеър:

Шаҳарларни кезарман, илм изларман,

Ё шу йўлда ғариб бўлиб вафот этарман.

Агар шу йўлда вафот этсам, қанчалар яхши,

Аммо саломат бўлсам, бир кун қайтарман.

Мағриб ва Андалусда илм Шарқ томонга сафар қилиш билан ривожланди. Улар сафар чоғида кўп машаққатларга дуч келди. Аммо мақсадларидан қайтишмади.

Шундай уламолардан Асад ибн Фурот, Абу Валид Божий ва Абу Бакр ибн Арабийдир.

(давоми бор)

Асадулло Холмуродовнинг "Мўминнинг қуввати" китобидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишларибўйича Қўмитаниниг 4418-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

413 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

699 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

373 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

381 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

294 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

524 15:55 01.10.2022
« Орқага