Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Имконингиз етганича яхшилик қилаверинг

1493

Мусо алайҳиссалом қочиб, очликда, машаққатда юрганларида йўлларида учраган икки ожизага сув ташиб бериб ёрдам берадилар.

Ўша вақтда Мусо алайҳиссаломнинг ташвишлари озмиди? Уйсиз,  егуликсиз,  ишсиз, ёлғиз эдилар. Ўзимнинг дардим етарли деб эътиборсиз ўтмадилар.  Балки, ўз имконлари даражасида яхшилик қилдилар. Сув ташиб беришга қодир эдилар.  Қилдилар. 

Ва...  Ва мукофоти узоқ куттирмади. Ўша икки қиз улуғ пайғамбарлардан Шуайб алайҳиссаломнинг қизлари эди.  Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломнинг солиҳликларига гувоҳ бўлиб унга бошпана, иш ва егулик бердилар. Сўнг ўз қизларини бериб куёв қилиб олдилар. 

Қандай аҳволда бўлманг. Кимгадир ёрдам бера оласиз. Хоҳ сўзингиз,  хоҳ амалингиз, хоҳ қалб ила зулмдан нафратланишингиз билан бўлсин.  Яхшиликларни асло ҳақир санаманг. 

Зеро,  Аллоҳ таоло хеч бир яхшиликни унутмайди.  Кўрмай қолмайди.  Мукофотсиз қолдирмайди.  Ёлғиз Ўзи учун қилсангиз бас. 

Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам, кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам, кўрадир. (Залзала 7-8)

 

Ориф Таскиннинг " Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан.

Абдуллоҳ Мирзаев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ким яхшилик қилса, унга…

1678 16:15 04.06.2021

«YAXSHILIK QIL – 2021» танлови ғолиблари аниқланди

1109 12:35 25.05.2021

«Мен қандай қилиб бой бўлдим...»

2266 13:25 16.05.2021

Қаддингни ростла!

1975 22:00 15.05.2021

Яхшилик қалбларни титратар

1185 04:00 08.05.2021
« Орқага