Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Имом Бухорий мажмуасида қарийб ўн минг намозхонга мўлжалланган масжид қурилади

957

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи ислом оламида энг машҳур ва таниқли зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади.

1997-1998 йилларда дунёга машҳур исломшунос олим ва аллома Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий таваллудига ҳижрий тақвим бўйича 1225 йил тўлиши муносабати билан у абадий макон топган қадимий мозорда мазкур ёдгорлик мажмуаси барпо этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг жорий йил 11 февралда Самарқанд вилоятига сафари чоғида Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасини тўлиқ реконструкция қилиш ва унинг ҳудудида ободонлаштириш бўйича ишларнинг бориши билан танишган. Реконструкция ишлари Enter Engineering компаниялари гуруҳи томонидан бажарилмоқда. Лойиҳа буюртмачиси Самарқанд вилояти ҳокимлиги қошидаги инжиниринг компанияси ҳисобланади. Мақбарада реконструкция ишларида унинг айни кундаги кўриниши сақлаб қолинади.

Мажмуада тўрт бурчагида тўртта баланд минораси бор муаззам кўринишдаги масжид биноси бунёд этилади. Унда бир пайтнинг ўзида 9200 нафар намозхон ибодат қилиши мумкин. Катта масжид биносидан ташқари маъмурият бино, хизмат кўрсатиш корпуси биноси, аёллар ва эркаклар учун алоҳида таҳоратхона, миноралар ва айвонлар барпо этилади.

Ёдгорлик мажмуасида зиёратчилар ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилиб, бемалол ибодат қилишлари мумкин бўлади, шунингдек бу ерда жума намозлари, Рамазон ва Қурбон ҳайитидаги байрам намозлари жамоат иштирокида ўқилади. Мажмуада жисмоний имконияти чекланган кишиларнинг ҳаракатланиши учун барча шароитлар – замонавий лифтлар, махсус нишаб йўлкалар ва бошқа қулайликлар яратилиши назарда тутилган.

Қурилиш ва ободонлаштириш бўйича ишлар давомида мақбара атрофида жойлашган суви шифобахш булоқ ҳамда қарийб беш аср олдин экилган чинорларга зиён етказмаслик чоралари ҳам кўрилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам қабул қилинади

498 18:20 21.06.2022

Абу Ҳанифа улуғ муҳаддис ҳам эди

531 20:50 07.06.2022

«Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси» ўтказилади

721 11:40 03.01.2022

Имом Бухорий маркази вакиллари дунёдаги энг йирик қўлёзма кутубхоналаридан бирига борди

782 09:15 06.11.2021

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида ўн минг ўринли масжид қурилади

1178 13:50 25.09.2021
« Орқага