Роббим учун қилай сафар,
Нийятимни айтиб саҳар,
Зулҳижжадан келди хабар,
Фарзийётим – Ҳаж.
Эхромимни мийқот боғлай,
Мақсадимни тулиқ жамлай,
Муножотим айтиб – “лаббайк”,
Талбийётим – Ҳаж.
Ҳарамда бошлайин тавофул қудум,
Етти бор айланай, бу – қадим удум.
Намозга юзланай Мақоми Иброҳим,
Маносигим – Ҳаж.
Хожар онамиздин белги бу вафо
Марвадан елайин жиҳати Сафо.
Иқомат-ла турайин майдони Мино,
Арафотим – Ҳаж.
Вақти-намозимни жуфт қилиб,
Арафот тоғида кўп вуқуф қилиб,
Шайтони лаъинга тош улоқтириб,
Жамаротим – Ҳаж.
Сочим тақсир айлайин,
Каъба сари юрайин.
Видолашув найлайин,
Мултазамим – Ҳаж.
Сайъларим бўлсин машҳур,
Гуноҳим этгин мағфур.
Ҳажимни айла мабрур,
Куллийётим – Ҳаж...
Ҳасанхон Сўфихон
Тошкент шаҳридаги "Султон ҳожи" масжиди имом-ноиби