Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Имран Хон кўндирди: Шри-Ланкада мусулмонларнинг жасади куйдирилмайди

2141

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Шри-Ланка ҳукуматининг коронавирусдан вафот этган мусулмонлар ва насронийларни мажбурий куйдиришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини мамнуният билан қабул қилди.

Аввалроқ орол давлати мусулмонлари расмийларга COVID-19 қурбонларини анъанавий равишда дафн этишга рухсат бериш талаби билан чиққан, ИҲТ, Европа Иттифоқи, БМТ ва Халқаро Амнистия ташкилоти Шри-Ланка ҳукуматига мусулмонларнинг диний ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлигини эслатиб, худди шундай сўров билан мактублар юборган, аммо самарасиз якунланган эди.

Ўтган ҳафта Покистон Бош вазири Имран Хон Шри-Ланкага расмий ташриф билан келганидан сўнг, мамлакат ҳукумати коронавирусдан ўлганлар учун мажбурий кремацияни бекор қилган. Хоннинг орол давлати ҳокимиятига қилган мурожаатлари жавобсиз қолмади – Соғлиқни сақлаш вазири Павитхра Ванниараччи ҳеч қандай изоҳ ва тушунтиришларсиз кўмишга қўйилган тақиқ бекор қилинганлигини эълон қилди.

"Мен Шри-Ланка ҳукуматининг вирусдан ўлган марҳумларни дафн этишга рухсат бергани тўғрисида расмий хабарномасини мамнуният билан қабул қилдим", - деб ёзган Имрон Хон твиттер саҳифасида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг даъвосига жавоб қайтарди

648 10:00 07.11.2022

Покистон собиқ бош вазири отишмага учради

1120 20:25 03.11.2022

Покистон: собиқ бош вазири Имрон Хонга мамлакатни тарк этиш тақиқланди

1170 09:51 25.04.2022

Янги Покистондан эски Покистонга: Имрон Хоннинг қулаши

1674 20:05 13.04.2022

Эрдоған Покистоннинг янги бош вазирини табриклаши Имрон Хон тарафдорлари норозилигига сабаб бўлди

1246 11:55 13.04.2022

Покистонда сиёсий инқироз: Имрон Хоннинг ўрнига эҳтимолий номзодлар

955 12:40 11.04.2022
« Орқага