Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Имрон Хон ислом оламини бирдамликка чақирди

1431

Покистон ислом оламини бирлашган фронт сифатида ҳаракат қилишга чақиради. Акс ҳолда бутун дунё мусулмонларига нисбатан босим кучаяди. Бу ҳақда сешанба куни Исломободда Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 48-йиғилиши очилиш маросимида Покистон бош вазири Имрон Хон айтиб ўтди.

Имрон Хонга кўра, Ғарб давлатлари ИҲТ каби ташкилотларни жиддий қабул қилмайди, бунга ислом давлатларининг тарқоқлиги сабаб бўлмоқда. Покистон ҳукумати раҳбари исломофобия дунё бўйлаб намоён бўлаётганини эслатиб ўтди, буни 2019 йилнинг март ойида Янги Зеландияда содир бўлган, масжидларда 51 мусулмон ўлдирилгани яққол исботлаган. 

“Ислом олами бу хавфли тенденциянинг олдини олиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти, мусулмонлар террорчилар билан алоқадор бўлиб қолган. Исломий қадриятлар таҳдид остида”, - деди Имрон Хон.

Шунингдек, у 1,5 миллиард ислом оламининг “Фаластин ва Кашмир ишғол қилинган ерларида содир этилган қонунсизликка” етарли муносабат билдирилмаганидан афсусда эканини билдирди.

Имрон Хоннинг сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Кашмир бўйича тегишли резолюциялари мавжудлигига қарамай, жаҳон ҳамжамияти Ҳиндистонга ҳеч қандай босим ўтказмаяпти. “Кашмирнинг этник харитасини ўзгартиришга уринишлар уруш жиноятидир. Кашмир халқи ўз юртида озчиликка айланмоқда”, - дея таъкидлади у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва Бош вазирига табрик йўллади

275 19:40 14.08.2022

Покистонда яна сув тошқини: бу сафар қурбонлар сони салкам 190 та 

307 18:35 13.08.2022

Бухоро 2023 йили ШҲТ туризм форумига мезбонлик қилиши мумкин

240 22:30 05.08.2022

Исломобод баёнот берди: АҚШ Ал-Завоҳирийни йўқ қилиш учун Покистон осмонидан фойдаланмади

322 14:02 05.08.2022

Хайриячилар Покистон учун ёрдам сўрашмоқда

285 14:55 03.08.2022

Покистонда яна бир фалокат: вертолёт ғойиб бўлди 

406 11:40 02.08.2022
« Орқага