Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Имрон Хон Покистон ҳукуматига ультиматум қўйди

1852

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ҳукуматга янги сайловлар ташкил этиш учун олти кун вақт берди. Акс ҳолда у миллионлаб тарафдорлари билан намойишларни қайта бошлашини маълум қилган.

Пайшанба куни тонгда Хон Исломободда минглаб тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаган.

“Ҳукумат парламентни тарқатиб юбормагунча ҳамда янги сайловлар ташкил қилмагунча мен ўрнимдан турмайман. Аммо сўнгги 24 соат ичида кўрганларим шундан гувоҳлик бермоқдаки, улар (ҳукумат) миллатни анархияга бошламоқда”, – деган собиқ бош вазир.

Бундан аввал амалдаги ҳукумат муҳим иншоотлар, хусусан, парламент биноси, президент ва бош вазир офисини қўриқлаш учун армия қисмларини жалб қилди. Бу Имрон Хон тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашув юз бериши фонида амалга оширилган.

Хон ўз баёноти давомида бутун Покистон бўйлаб беш нафар тарафдорлари ўлдирилганини маълум қилган. Аммо ҳукумат бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Олдинроқ Имрон Хон “ўтириш митинг”лари уюштиришга ваъда берганди.

Собиқ крикет юлдузи бўлган Хон 3.5 йил давомида Покистон бош вазири бўлиб келди. Аммо якунда парламент унга нисбатан ишончсизлик вотумини эълон қилди ва у истеъфога чиқарилди. Шундан кейин Хон доимий равишда бутун мамлакат бўйлаб митинглар уюштириб келади. Унинг сўзларига кўра, амалдаги ҳукумат раҳбари Шаҳбоз Шариф ва АҚШ фитнаси ортидан Покистонда ҳокимият алмашинуви юз берган. Хон Исломободга юришини Покистон шимоли-ғарбидаги Пешовардан бошлаган.

Бундан ташқари, мамлакат шарқидаги Лаҳорда ҳам содир бўлган. у ерда полиция томонидан кўзни ёшлантирувчи газ қўлланилган ва юзлаб намойишчилар Исломободга кетадиган автобуслар яқинидан суриб чиқарилган.

Хоннинг ўнлаб тарафдорлари Исломободда ҳам полиция билан тўқнашган. Улар шаҳарнинг марказий майдонидаги дарахт ва буталарга ўт қўйган.

Карачида собиқ бош вазир тарафдорлари полиция автомобилини ёқиб юборгани айтилмоқда. Бир қатор аҳоли ва полиция вакиллари яраланган.

Чоршанба куни Исломободнинг асосий йўлларини блоклаб қўйиш мақсадида транспорт контейнерлари ва юк автомобиллари ишлатилган.

25 май куни Қатарда Покистон ва Халқаро валюта жамғармасининг узоқ йиллик музокаралари якунланди. Исломобод бу учрашувларда 6 миллиард долларлик молиявий ёрдам пакетини олишни мўлжаллаган.

ХВЖ музокаралар давомида ёқилғи ва энергияга давлат субсидиясини бекор қилиш зарурлигини таъкидлаган. Имрон Хон февраль ойида бу субсидиялар ажратилишини маъқуллаганди. Оқибатда ХВЖ 1 миллиард долларлик траншни блоклаб қўйган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

520 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

68 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

241 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

604 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

322 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага