Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Индонезияда нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

414

Индонезиянинг Ява оролида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин келиб чиқди. The New York Times нашрининг хабар беришича, ҳодисада камида беш киши яраланган, атроф ҳудудда яшовчи мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган.

Ғарбий Яван вилоятида жойлашган Балонган нефтни ишлаш заводидаги ёнғин тун ярмидан оғганда бошланган. Объектда портлашлар содир бўлган. Ушбу заводни бошқарадиган Pertamina компаниясининг маълум қилишича, ёнғинга яшин уриши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Ёнғин сабаби аниқ эмас, бироқ ҳодиса пайтида кучли ёмғир ёғаётган ва чақмоқ чақаётган эди”, – дейилади компания баёнотида.

Шунингдек, компания Балонган заводидаги ёнғин ёқилғи етказиб беришга таъсир қилмаслигини, мамлакатни тўрт ҳафта давомида таъминлашга етадиган бензин захирасини борлигини билдирди.

“Евроньюс” хабарига кўра, ёнғинда жароҳат олганлар сони 20 нафарга етди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ компанияси Индонезияда шариатга асосланган жамғарма очди

407 18:25 26.08.2021

Тарихда бугун: Индонезия мустақиллиги эълон қилинди

476 20:05 17.08.2021

Индонезиянинг марказий қисмида 5,9 балли зилзила содир бўлди

408 10:20 26.07.2021

Роҳинжалар 113 кун деганда Индонезияга етиб борди

929 11:05 05.06.2021

Индонезияликлар бу йил ҳажга бормайди

686 09:25 04.06.2021

Даҳрийлик тақиқланган давлат

1736 22:00 25.05.2021
« Орқага