Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Интеллектуал терроризм ёхуд фан оламида атеистлар зўравонлиги

636

Креационизм ёки “ақлли дизайн”га ишонадиган кўплаб олимлар атеистлар томонидан камситишларга дуч келишади. Масалан:

Ричард фон Стернберг - Смитсон институтининг таниқли тадқиқотчиси. У Интеллектуал дизайнга далил келтирувчи экспертлар томонидан кўриб чиқилган мақолани маъқуллагани учун интеллектуал террорчи сифатида тан олинган ва ўз ишини тарк этишга мажбур бўлган.

Девид Копедж - NASAдa Сатурнни ўрганиш бўйича “Kassini” миссиясида гуруҳ раҳбари бўлиб ишлаган ва ҳамкасбларини “Ақлли дизайнер” ҳақида суҳбатга жалб қилганидан сўнг лавозимидан четлаштирилди.

Гюнтер Бахли - Штутгарт давлат табиий тарих музейи куратори, ниначи қанотлари эволюцияси бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борган ва бир нечта турлар унинг номини олган. У эволюцияга қарши ва Ақлли дизайн тарафдори бўлгани учун Википедия саҳифаси ўчириб ташланган.

PLOS ONE очиқ илмий журналда экспертлар томонидан кўриб чиқилган мақола нашр этганида, яъни қўлнинг мураккаб биомеханик архитектураси ҳақида Яратувчи эслатиб ўтилган мақола эълон қилинганидан сўнг жамоатчилик дарров ғазабланди. Муҳаррирлардан бири шундай деб ёзган: “Ҳозиргина маълум бўлдики, PLOSONE қандайдир “ижодкор” ҳақида “далил”га эга бўлган мақолани чоп этди. Агар уни зудлик билан қайтариб олмаса, мен муҳаррирлик лавозимини тарк этаман”. Кўп ўтмай, кўпчиликнинг босими остида журнал мақолани қайтариб олди; унинг рейтинги тушиб кетди ва муаллифлар Яратувчига мурожаат қилишга журъат этганлари учун узр сўрадилар. “Open-Access Gigant”. Википедияда бу воқеа “CreatorGate” деб номланади.

● 2008 йилда суратга олинган “Expeled: No Intelligence Allowed” номли ҳужжатли филмда ақлли дизайнга ишонадиган одамларни ишончидан қайтариш ва уларга зулм қилиш бўйича академик жамоатчиликка қилинган фитна муҳокама қилинади. Филмда бир қанча академиклар, жумладан Ричард Стернберг, Гилермо Гонсалес, Каролин Крокер ва бошқалар йирик илмий ташкилотлар ва академиялар томонидан ақлли дизайнни тарғиб қилганликлари ва дарвинизмни шубҳа остига олганликлари учун таъқиб қурбонлари сифатида тасвирланган. Ҳужжатли филмда, шунингдек, агар ақлли дизайнга бўлган эътиқодлари оммага ошкор этилса, илм-фан соҳасидаги ишлари хавф остида қолишини айтган кўплаб аноним одамларни ҳам тасвирлайди.

Ғарб дунёсининг кўплаб жойларидаги мактабларда эволюцияни ўргатишлари шарт ва ақлли дизайнни ўргатиш тақиқланган. Мисол учун Луизиана штати бир вақтнинг ўзида дарвинизм ва ақлли дизайнни ўргатмоқчи бўлганида, бу қарор АҚШ судлари томонидан бекор қилинди. Худди шу нарса Пенсилвания штатида ҳам содир бўлди, у ерда судя АҚШ мактабларида биология дарсларида "Интеллектуал дизайн" ни ўқитишни конституцияга зид деб топди. Эволюция лоббичиларига қилган бу хизмати учун судя Times журналининг 100 та энг нуфузли одамларидан бири сифатида қайд этилди. Бошқа томондан уларнинг миллий мадҳияси ва пул бирлигида босилган расмий АҚШ шиори “Биз Худога ишонамиз” ПАРАДОКС.

Сунс Геккелнинг эмбрион расмлари ёлғон сифатида фош қилинганидан кейин ҳам мактабларда эволюцияга далил сифатида ўргатилмоқда ва кўп сонли биология дарсликларида ҳали ҳам мавжуд.

Таълимда танқидий фикрлаш, холислик ва фикр эркинлигига нима бўлди?

Олий таълим ва илмий тадқиқотлар форумларида олимлар эволюцияга шубҳа билан қарашганлари учун улар тадқиқотларини молиялаштиришдан ва ҳатто лавозимидан ҳам маҳрум бўлиши мумкин. Дунёнинг энг яхши ўнта кимёгарларидан бири бўлган доктор Жеймс Тур 2013-йилда 640 дан ортиқ нашр этилган мақолалари ва 120 та патенти билан R&D журнали томонидан “Йил олими” деб топилган. У эволюцияни тушунмаслигини эълон қилиб, уни тушунтириб бера оладиган ҳар бир кишига тушлик таклиф қилган. Унинг айтишича, Миллий фанлар академияси аъзолари ва Нобел мукофоти лауреатлари ҳам илм-фаннинг орқа хоналарида эволюцияни тушунмасликларини алоҳида тан олишади.

Ҳатто интернет қидирув тизимлари ҳам нохолисликни кўрсатади. Пол Прайснинг сўзларига кўра, Википедия шубҳали манба, лекин ўзгача фикрни бостириш учун кучли воситадир. Унинг муҳаррирлари ва муаллифлари асосан дарвинизм таълимини олган ва динни рад этишга мойил бўлган ёш ғарбликлардир. Википедия очиқчасига ва қўпол равишда креационизмни "сохта фан" деб таснифлайди.

Ушбу китоб учун тадқиқот олиб борганимда шахсан ўзим бундай нохолисликни бошдан кечирдим. Кўпинча, аниқ сарлавҳа, муаллиф ва калит сўзлардан фойдаланган ҳолда, ақлли дизайн бўйича махсус мақолаларни Googledan қидирган пайтимда, биринчи навбатда тадқиқотларни бузадиган мақолалар рўйхатини оламан (асосан Википедиядан), мен излаётган мақола эса иккинчи ёки учинчи қидирув саҳифаси бўлади.

Эволюция тарафдори бўлган лоббичиларнинг тажовузкорлиги ва уларнинг илм-фанни монополлаштириш ҳаракатларига қарши курашиш учун 2001 йилда "Дарвинизм билан илмий келишмовчилик" деб номланган баёнот эълон қилинди:

Биз ҳаётнинг мураккаблигини тасодифий мутациялар ва табиий танланиш нуқтаи назаридан тушунтира оламиз деган даъволарга шубҳа билан қараймиз. Дарвин назарияси учун далилларни синчковлик билан текширишни рағбатлантириш керак. Дарвинизмга нисбатан илмий қарама-қаршиликлар мавжуд ва булар тинглашга арзийди.

Бу баёнотни илм-фаннинг етакчи кашшофлари, жумладан АҚШ Миллий Фанлар академияси, Россия, Венгрия ва Чехия миллий фан академиялари, шунингдек Елл, Принстон, Стенфорд, MIT, UC Berkeley, UCLA ва бошқалар каби етакчи университетлар олимлари имзоладилар.

Учинчи йўл – олимлар гуруҳи, жумладан Денис Нобел ва Жеймс Шапиро, улар биологик хилма-хилликнинг келиб чиқишини тушунтиришнинг учинчи усулини (креационизм ва неодарвинизмдан ташқари) даъво қиладилар. Уларнинг фикрича, неодарвинистлар Табиий танланишни ҳақиқий эмпирик асосларсиз барча мураккаб эволюцион муаммоларни ҳал қиладиган ноёб ижодий кучга кўтарганлар.

Алвин Плантенг эътиқодга қарши курашадиган ва илмга қарши бўлган баъзи замонавий атеистларнинг позициясини келтириб ўтади, агар улар Худога ишониш йўлини шу йўллар билан тўсишса, бу ҳудди ўрта асрларда черковнинг илмга қарши бўлган позицияси ўртасида ўхшашликни келтириб чиқаради, чунки бу йўл ўша даврда аттеизмга очилган йўл ҳисобланади.

Шундай экан, кейинги сафар бирор нарса шубҳасиз илмий жиҳатдан исботланганига амин бўлганимизда, “нимага кўра исбот бўлди: илмни чеклаш биланми ёки ҳақиқий илм биланми?” деб сўраш ўринли бўлар эди.

Доктор Раида Адил Жаррар – «Atheism а giant leap Of Faith» китобидан Ҳусниддин таржимаси.

Muslim Mind каналидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

410 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

697 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

372 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

381 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

294 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

524 15:55 01.10.2022
« Орқага