Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иордания инвестиция эвазига фуқаролик таклиф қиляпти

456

Энди Иордания иқтисодиётига камида 1 миллион доллар инвестиция киритган хорижликлар мазкур мамлакат фуқаролигини олиши мумкин. The New Arab нашрининг хабар беришича, бунинг учун фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартириш киритилди.

Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишни истаётган Иордания ҳукумати хорижликларга Марказий банкка омонат қўйиш, бизнес очиш ёки кўчмас мулк сотиб олишни таклиф қилмоқда. Керакли шартларни бажарган хорижлик инвесторнинг нафақат ўзи, балки 18 ёшга тўлмаган фарзандлари ва ота-онасига ҳам фуқаролик берилади. 

Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали иш ўринлари ортишига умид қилинмоқда. Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтиқасида энг юқори ишсизлик кўрсаткичларидан бири айнан Иорданияга тегишли, бу ерда деярли ҳар беш кишидан бири ишсиз. 

Иордания Ички ишлар вазири Мазен Фараянинг маълум қилишича, 2018 йилнинг мартидан бери айнан инвестиция киритиш орқали 206 хорижлик фуқаролик олди. У қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар инвестициялар оқими кўпайишига имкон беришини айтди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Иордания билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида

425 15:20 17.08.2021

Иордания Исроилнинг Шарқий Қуддусдаги режасини қоралади

521 14:25 28.07.2021

Иорданияда «фитна иши» бўйича ҳукм ўқилди

937 21:00 12.07.2021

Даун синдромли қиз ҳофизи Қуръон бўлди

1407 08:00 03.07.2021

Фаластин «Ақсонинг ҳимоячиси»га кўз тикмоқда

2389 09:35 12.06.2021
« Орқага