Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иордания Исроилга норозилик нотаси топширди

834

Иордания “Ал-Ақсо” ҳудудидаги ноқонуний хатти-ҳаракатлар туфайли Исроилга норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ҳайс Абу ал-Фул маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги

Унинг айтишича, Иордания Ташқи ишлар вазирлиги сентябрь ойи бошидан бери яҳудий байрамлари чоғида мутаассиб яҳудийларнинг Исроил полицияси ҳамроҳлигида “Ал-Ақсо” ҳудудига бостириб кираётганини қоралайди.  

“Исроил Шарқий Қуддус ва “Ал-Ақсо”нинг ҳуқуқий ва тарихий мақомини аниқ бузди. Исроилдан провокацияларни тўхтатишни ҳамда Иордания Вақфлар, ислом ва муқаддасотлар ишлари вазирлиги ҳузуридаги Қуддус исломий вақфлар бошқармасининг нуфузига ҳурмат кўрсатишни талаб қиламиз”, – деди вазирлик вакили. 

Ҳайс Абу ал-Фул “АлАқсо”нинг 144 акр майдони мусулмонларнинг ибодат қилишлари учун ажратилганини эслатиб ўтди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

27 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

170 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

125 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

531 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

359 08:08 08.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

495 22:05 07.12.2021
« Орқага