Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иордания Исроилнинг Шарқий Қуддусдаги режасини қоралади

608

«Анадолу» агентлигининг хабар беришича, Иордания Ташқи ишлар вазирлиги Исроил Шарқий Қуддусда амалга оширишни режалаштираётган «Шаҳар маркази» лойиҳасини қоралаб баёнот тарқатди.

«Қуддуснинг мақоми, хусусияти, ўзига хослиги ёки демографик тузилишини ўзгартиришга ёхуд вақф мулкига зарар етказишга қаратилган ҳар қандай бир томонлама ҳаракатни қабул қилиб бўлмайди ва бу халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланади”, – деди вазирлик матбуот котиби Дайфуллоҳ Файз. 

Унинг таъкидлашича, Исроил Шарқий Қуддусни 1967 йилдан бери босиб олинган ҳудуд деб ҳисобловчи халқаро ҳуқуқ доирасидаги мажбуриятларини бажариши лозим.

Исроил ҳукуматига боғлиқ Қуддус Режалаштириш ва қурилиш қўмитаси ўтган йилнинг охирида “Шаҳар маркази” лойиҳасини тақдим қилган эди, бироқ фаластинликларнинг норозилиги сабаб лойиҳа амалга ошмай қолди. Бироқ жорий ойда лойиҳа яна кун тартибига чиқди ва аҳолига ой охиригача мазкур масала бўйича ўз фикрларини билдиришлари учун муҳлат берилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иордания подшоҳи Сурияда уруш бошлангандан бери илк бор Асад билан гаплашди

400 10:10 04.10.2021

Иордания ва Сурия чегараси қайтадан очилди

191 13:16 30.09.2021

ЖССТ ходимларининг жинсий зўравонлиги учун узр сўради

3357 10:25 29.09.2021

Иордания Исроилга норозилик нотаси топширди

647 09:21 29.09.2021

Иордания инвестиция эвазига фуқаролик таклиф қиляпти

558 17:35 14.09.2021

Туркия Иордания билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида

531 15:20 17.08.2021
« Орқага