Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иордания подшоҳи Сурияда уруш бошлангандан бери илк бор Асад билан гаплашди

489

Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II Сурияда уруш бошлангандан бери мазкур мамлакат президенти Башар Асад билан биринчи марта телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Подшоҳ саройидан тарқатилган баёнотда айтилишича, телефон мулоқоти пайтида икки давлат ўртасидаги алоқаларни ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган. Абдуллоҳ II қўшни мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги, барқарорлик ва суверенитетини ҳимоялаш борасидаги хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирган. 

Иордания подшоҳи 2011 йилда Сурияда намойишлар бошлаганида Башар Асадни истеъфо беришга чақирган эди. Ўтган йиллар давомида Иордания Асадни ағдаришга уринган Ғарб ва араб давлатлари учун қурол-яроғ канали вазифасини ўтаб келди. 

Бироқ охирги пайтда Иордания томони Сурия билан алоқаларни нормаллаштиришга ҳаракат қиляпти. Икки ҳафтача олдин Сурия Мудофаа вазири Иорданияга келди ва томонлар чегара хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. 

Бундан ташқари, Иорданиянинг Royal Jordanian авиакомпанияси Сурияга авиарейслар бошламоқчи.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иордания ва Сурия чегараси қайтадан очилди

253 13:16 30.09.2021

ЖССТ ходимларининг жинсий зўравонлиги учун узр сўради

3490 10:25 29.09.2021

Иордания Исроилга норозилик нотаси топширди

836 09:21 29.09.2021

Иордания инвестиция эвазига фуқаролик таклиф қиляпти

685 17:35 14.09.2021

Туркия Иордания билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида

755 15:20 17.08.2021
« Орқага