Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иордания ва Сурия чегараси қайтадан очилди

253

Иордания ва Сурия ўртасидаги “Насиб” чегара пункти икки ойлик танаффусдан кейин қайтадан очилди. 

Суриядаги тўқнашувлар туфайли Иордания қўшни мамлакат билан чегарадаги “Рамса” ва “Насиб” пунктларини бир неча йил аввал ёпиб қўйган эди. “Насиб” чегара-ўтиш пункти 2018 йилда очилган бўлса-да, 2020 йилда коронавирус пандемияси, жорий йил июлида эса Суриянинг Дараа шаҳридаги тўқнаувлар сабабли ёпилди. 

“Рамса” чегара-ўтиш пункти урушда вайронага айланган. 

Чегаранинг ёпилиши икки давлат ўртасида товар айланишига салбий таъсир кўрсатди. 

Эслатиб ўтамиз, Сурияда 2011 йилда уруш бошлангандан кейин араб давлатлари мазкур мамлакат билан алоқаларини уза бошлади. Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари суриялик мухолифларни йиллар давомида қўллаб-қувватлаб келди. Араб давлатлари орасида Сурия билан дипломатлик алоқаларни биринчи бўлиб 2018 йилда БАА тиклади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иордания подшоҳи Сурияда уруш бошлангандан бери илк бор Асад билан гаплашди

490 10:10 04.10.2021

ЖССТ ходимларининг жинсий зўравонлиги учун узр сўради

3490 10:25 29.09.2021

Иордания Исроилга норозилик нотаси топширди

836 09:21 29.09.2021

Иордания инвестиция эвазига фуқаролик таклиф қиляпти

685 17:35 14.09.2021

Туркия Иордания билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида

755 15:20 17.08.2021
« Орқага