Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иорданияда «фитна иши» бўйича ҳукм ўқилди

1005

Иорданияда «фитна иши» дея аталган давлат тўнтаришига уриниш бўйича суд ҳукми эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Мазкур иш доирасида подшоҳ оиласи вакили Шариф Ҳасан ибн Зайд ва подшоҳнинг собиқ маслаҳатчиси Басим Авадаллоҳ 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Иш Иордания давлат хавфсизлик судида кўриб чиқилди.

Судя Муваффақ ал-Мусаид давлат тўнтаришига уринишни «ҳукуматга қарши қаратилган жиноий лойиҳа» деб атади. Унинг таъкидлашича, айбланувчилар жамият хавфсизлигини хатарга қўйиши ҳамда исённи келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширган, сиёсий тузумга қарши фитна қўзғаган. Иордания қонунчилигига биноан суд қарори устидан ўттиз кун ичида шикоят қилиш мумкин бўлади.

Жорий йилнинг 3 апрелида Washington Post газетаси Иорданиянинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Ҳамза ибн Ҳусайн ва йигирма киши подшоҳ Абдуллоҳ II га тузоқ қўйиш айблови билан қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди. 4 апрел куни Иордания ташқи ишлар вазири Айман ас-Сафадий шаҳзода Ҳамза ҳибсга олинмаганини, бироқ мамлакат хавфсизлигига зарар бериши мумкин бўлган ишларга аралашганини маълум қилди. Эртаси куни Ҳамза ибн Ҳусайн подшоҳга садоқати ҳақида баёнот берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иордания подшоҳи Сурияда уруш бошлангандан бери илк бор Асад билан гаплашди

400 10:10 04.10.2021

Иордания ва Сурия чегараси қайтадан очилди

191 13:16 30.09.2021

ЖССТ ходимларининг жинсий зўравонлиги учун узр сўради

3357 10:25 29.09.2021

Иордания Исроилга норозилик нотаси топширди

647 09:21 29.09.2021

Иордания инвестиция эвазига фуқаролик таклиф қиляпти

558 17:35 14.09.2021

Туркия Иордания билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида

531 15:20 17.08.2021
« Орқага