Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иорданияликлар ва ливанликлар Фаластинга ўтмоқчи бўлди

2256

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Иорданиянинг бир қатор шаҳарларида фаластинликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида намойишлар ўтказиляпти.

Хусусан, кеча Иордан водийсида ўтказилган намойишда 3 минг киши қатнашган. Улар “Халқ чегараларнинг очилишини истайди!”, “Халқ Фаластиннинг қутқарилишини истайди!”, “Ғарбий соҳил чегарасидан аскарлар олиб кетилсин!” дея ҳайқирган. Намойишчиларнинг қўлларида “Икки эмас, ягона халқ”, “Қуддус – арабларники!” деб ёзилган транспарантлар бор эди.

Намойишчиларнинг баъзилари чегара томонга ҳаракат қилиши ортидан чегарачилар уларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. 
Худди шундай намойишни ливанликлар ҳам ўтказди. Бироқ Исроил кучларининг чегарада йиғилган намойишчиларга қарата ўт отиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва бир киши яраланган. Ливан ҳукумати намойшчиларга ўқ узилишини жиноят деб атади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин «Ақсонинг ҳимоячиси»га кўз тикмоқда

1775 09:35 12.06.2021

Иорданиялик фуқаро Исроил турмасидан 21 йилдан сўнг озод бўлди

743 18:55 11.06.2021

Нотинч минтақадаги «барқарор давлат»

3600 19:25 30.05.2021

Иордания подшоҳи: “Хотиржам бўлинглар, фитна тугади”

1115 10:30 08.04.2021

Иорданияда давлат тўнтаришига уриниш бўлди

1195 18:30 04.04.2021
« Орқага