Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иқтисодий инқироздан чарчаган ливанликлар яна намойишга чиқди

1022

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Ливаннинг шимолий ва жанубий ҳудудларида мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ёмонлашишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Триполи шаҳрида ёшлар пойтахт Байрутга элтадиган йўлни тўсган, шунингдек, шаҳарнинг бир қатор марказий кўчаларида тошлар ва тўсиқлар барпо этган. Шунга ўхшаш ҳолат Аккар туманида ҳам кузатилган. Жанубдаги Сайда тумани аҳолиси эса электр ва сув таъминотидаги узилишларни ҳамда ёқилғи тақчиллигини бартараф этишни талаб қилган. Намойишчилар айрим кўчаларни ёпиб қўйган.

Ливан айни пайтда 1975-1990 йиллардаги фуқаролик урушидан кейинги энг оғир иқтисодий инқирозни бошидан ўтказмоқда. Мамлакатдан пул чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида банклар қатъий чораларни қўлламоқда, чет элга пул ўтказмалари 2019 йилнинг октябрида тўхтатилган, аҳоли доллардаги омонатларини олишга қийналяпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иқтисодий инқироздаги Ливан яна янги муаммоларга дуч келмоқда

250 09:24 02.11.2022

Ливан Бош вазири: Ҳукуматнинг истеъфоси ҳақидаги фармон қонунга зид

338 10:33 31.10.2022

Исроил ҳукумати ҳам денгиз чегараси келишувини тасдиқлади

465 20:40 27.10.2022

Ливан президенти Исроил билан денгиз чегараси шартномасини имзолади

356 17:25 27.10.2022

Ливан парламенти президентни сайлай олмади 

433 06:05 21.10.2022

Ливан Исроил билан “денгизда” келишиб олди

315 09:40 14.10.2022
« Орқага