Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иркутск: ҳарбий комиссар отиб ташланди

6808

Уст-Илимск ҳарбий комиссарлиги раҳбари Александр Елисеевнинг аҳволи ўта оғир, деб хабар берган Иркутск вилояти раҳбари Игор Кобзев ўзининг Телеграм-каналида. Бугун эрталаб бир фуқаро ҳарбий комиссариатга келиб уни ўққа тутган.

Ҳарбий комиссар Александр Владимирович Елисеевнинг ҳаёти учун шифокорлар курашмоқда”, — деб ёган Кобзев.

Вилоят раҳбари бу отишма «аксинча, бирдам бўлиш керак бўлган бир пайтда» содир бўлаётганидан уялишини қўшимча қилди. Воқеа муносабати билан Кобзев хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича кўрсатма берди. Шу билан бирга, вилоят раҳбари фуқаролардан хотиржамликни сақлашни сўраган.

Кейинроқ отишма уюштирган шахснинг исми Руслан Зинин экани, у ёзда 25 ёшга тўлганлиги маълум бўлди. Маълумки, у Уст-Илимскда яшайди, ишламайди ва бугун сафарбар қилиниши керак бўлган

Зинин Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 317-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг ҳаётига тажовуз) ҳамда Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 222-моддаси (қуролни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, ўқ-дориларни ноқонуний сотиб олиш, топшириш, сотиш, сақлаш, ташиш, топшириш ёки олиб юриш)бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда,. Жабрланувчи тиббий муассасага ётқизилган, унга психологик ва психиатрик экспертиза тайинланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

340 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

551 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

762 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

449 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

345 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2456 12:50 30.11.2022
« Орқага