Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ: беш йил олдинги портлашларни уюштирган шахс қўлга олинди

593

Ироқ ҳукумати 2016 йилда Бағдод савдо марказида портлашни уюштирган шахс душанба куни ҳибсга олинганини маълум қилди. Беш йил аввалги портлаш натижасида 300 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган  ва 250 киши жароҳатланган эди. Бу теракт Саддам Ҳусайн тахтдан ағдарилганидан сўнг, 2016 йилда марказий Каррада ҳудудида террорчининг ўзини портлатиши натижасида уюштирилган ҳужум  Ироқ пойтахтида содир этилган энг қонли ҳодиса бўлган эди.

"Террорчилар Каррадада портлаш уюштирганидан беш йил ўтгач, бизнинг кучларимиз террорчи Ғазван Ал-Зобайни мамлакат ташқарисидаги мураккаб разведка операциясида қўлга киритишга муваффақ бўлди” - деган бош вазир Мустафо ал-Қадимий. 

Ассошиэйтед Пресс агентлигига исмини ошкор қилмаган Ироқ разведкасининг икки расмийси, қўшни давлат билан ҳамкорликда ўтказилган мураккаб операцияда Ғазван ал-Зобайнинг тутилганини айтган. 

«Ал-Қоида»нинг аъзоси бўлган 29 ёшли Аз-Зобай, 2008 йилгача америкаликларнинг Ироқдаги Кроппер қамоқхонасида ҳибсда бўлган. 2013 йилда Абу Грейб қамоқхонасидан қочиб кетиб ИШИД  гуруҳига қўшилган.

Ироқ расмийлари ўтган душанба куни ИШИД етакчиси Сами Жасимни чет элдаги худди шундай операцияда қўлга олинганини маълум қилишган. Жасимнинг боши учун АҚШ Давлат департаментининг «Адолат учун мукофотлар» дастури доирасида 5 миллион долларлик мукофот белгиланган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистон ғарбида микроавтобус портлатиб юборилди

185 10:52 23.01.2022

«УМРА 2022» учун тендер қандай ўтказилган?

624 09:37 23.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Эҳромда жимоъ фидясининг киришиб кетиши

586 22:05 22.01.2022

Ўзбек олимлари сувни зарарсизлантириш учун махсус қурилма ихтиро қилишди

785 21:05 22.01.2022

Туркияда ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

400 20:05 22.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

405 19:05 22.01.2022
« Орқага