Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ бош вазири мамлакатдаги АҚШ қўшини масаласини Байден билан муҳокама қилади

860

Ироқ бош вазири Мустафо Козимий 26 июль куни АҚШга сафар қилади, дея хабар бермоқда ТАСС. У Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиб, Ироқдаги америкалик аскарлар масаласини муҳокама қилмоқчи.

«Мен Вашингтонга Америка – Ироқ муносабатлари ҳолатини, хусусан, АҚШ (қўшинлари)нинг Ироқда бўлиб туриши ва уларнинг мамлакатимиздан олиб чиқилишини муҳокама этиш учун боряпман», – деди Козимий Al Hadath телеканалига берган интервьюсида.

Айни пайтда бош вазир АҚШнинг Ироқдаги ролига юқори баҳо берган, жумладан, Америка ҳукумати Бағдодга нафақат ҳарбий, балки таълим, маданият, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда ҳам ёрдам кўрсатганини айтган. Шунингдек, мамлакат армиясини тайёргарликдан ўтказиш учун келгусида ҳам АҚШнинг ёрдами муҳим бўлишини таъкидлаган.

2020 йилнинг 5 январида Ироқ парламенти хорижий давлатлар қўшинларини мамлакат ҳудудидан буткул чиқариб юбориш талаби билан резолюция қабул қилган эди. Жорий йил мартида президент Барҳом Солиҳ Ироқдаги америкалик аскарлар сони 2,5 мингдан кўп эмаслигини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШнинг Ироқни тарк этиши ва Эрон омили ҳақида

495 13:50 02.08.2021

Ироқда теракт оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

499 21:35 01.08.2021

АҚШ ташиб кетган археологик бойликлар Ироққа қайтарилади

463 19:05 30.07.2021

Американинг Ироқдаги ҳарбий миссияси якунланади

578 18:20 26.07.2021

Ироқ: касалхонадаги ёнғиндан сўнг мотам эълон қилинди

618 14:45 13.07.2021
« Орқага