Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ Эрондан ракета зарбалари учун изоҳ талаб қилди

1101

Ироқ хавфсизлик бўйича вазирлар кенгаши Эрондан Арбилдаги ракета зарбалари учун тушунтириш беришни талаб қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг Twitter саҳифасида маълум қилинган.

"Эрон томондан Ироқнинг Арбил шаҳрига берилган ракета зарбаси халқаро ҳуқуқ тамойил ва нормаларига, шунингдек, яхши қўшничилик алоқаларига зид. Ироқ дипломатик каналлар орқали Эрондан очиқ ва аниқ изоҳ сўради ва Эрон сиёсий раҳбариятининг агрессиядан воз кечиш тўғрисидаги позициясини кутади", — дейилади баёнотда.

Маълумот ўрнида: 13 мартга ўтар кечаси Ироқ шимолидаги Арбил шаҳрига ракета зарбаси берилди. У АҚШ консулхонаси яқинида портлаган. Шунингдек, маҳаллий телекнал офисига зарар етган. 

Эрон ҳужум бўйича жавобгарликни зиммасига олди. Қатор ОАВ зарбалар аслида "Моссад"нинг махфий базасига берилганини ёзган. Аммо Ироқ Курдистони ҳукумати буни инкор қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

395 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

59 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

209 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

574 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

293 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

182 20:45 06.07.2022
« Орқага