Агар 2003 йил март АҚШнинг Ироққа бостириб кириши билан хотирада қолган бўлса, 2003 йил апрел - Фаллужа шаҳрининг қаттиқ қаршилик кўрсатгани билан эсланади, деб ёзган muslimskeptic.com сайти.
Фаллужа Ироқнинг "масжидлар шаҳри" деб ном олган шаҳри ҳисобланади, чунки у ерда 200 та масжид фаолият юритган. Бу факт, шунингдек, ўтмишда Саддам Ҳусайннинг БААС режимини кўплаб элита кучлари билан таъминлаган консерватив сунний ҳудуд сифатидаги обрўсини мустаҳкамлайди.
Фаллужада юз берган воқеалар, Карен Армстронг "Қонли далалар" китобида АҚШ ҳаракатлари туфайли юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлгани ва юз минглаб одамлар бошпанасиз қолганини тасвирлагани боис, "Араб 9/11" деб номлана бошлаган.
Келинг, “Араб 9/11” номи қандай қилиб ва нима учун пайдо бўлганини кўриб чиқамиз.
Вьетнам каби қаршилик кўрсатган шаҳар
Ҳаммаси Ироқдаги намойишчилар хорижий ишғолни ёмон деб ўйлаганларида бошланди ва АҚШ уларга жавоб беришнинг энг яхши йўли — уларни ўлдириш деб ўйлаган.
Тўрт Blackwater пудратчи ва оператив ходимлари, жумладан, "Денгиз мушуги" Скотт Ҳелвенстон ўлдирилган, уларнинг жасадлари ёқиб юборилган, кейин эса кўприкка осилган. Бунинг оқибатида 2004 йил март ойида жанглар қайноқ нуқтасига чиққан. Шундан сўнг америкаликлар ироқликларни ўлдирди ва ярадор қилди, атайлаб масжидларга ҳужум қилди.
Шундай қилиб биринчи Фаллужа жангига нинг кодланган номи "Operation Vigilant Resolve", яъни “Ҳушёр қатъият амалиёти” номини олди.
Бу жанг бир неча сабабларга кўра эсда қолади:
Хусусий ҳарбий пудратчиларнинг террорга қарши урушдаги роли биринчи марта очиб берилган ва охир-оқибат улар Ироқ тупроғида 100 000 тага етган.
Бундан ташқари, айниқса, Blackwater ёлланма аскарлари, масалан, уруш жиноятларида айбдор деб топилади. 2007 йилда Нисур майдонидаги даҳшатли қирғинда уларнинг қўли бор деб гумон қилинади. Албатта, улар охир-оқибат Трамп томонидан авф этилди.
Шунингдек, ушбу жангда, биринчи марта Америка Қўшма Штатларнинг асосий душмани сифатида энди Саддам тарафдорлари эмас, балки суннийлар - ўша пайтда аз-Зарқовий тамсил этган янги ҳаракат майдонга чиқди.
Шунга қарамай, бу тафсилотларга ва юзлаб тинч аҳоли ўлимига қарамай, биринчи Фаллужа жанги 2004 йил ноябрь ойида АҚШ ва исёнчилар ўртасида бир неча ой давом этган Иккинчи Фаллужа жангининг соясида қолди.
Иккинчи Фаллужа жанги "Fantom fury" операцияси деб номланди. Бу олдинги жангдан икки баравар кўп, олти ҳафта давом этди. Бироқ, бу операциянинг шиддатли бўлгани уни тарихга муҳрланишига сабаб бўлди. Аслида, бу АҚШ денгиз пиёдаларининг 1986 йилдан бери Вьетнамдаги Хю қамалида дуч келган энг қийин жанги ҳисобланади.
Ўнлаб денгиз пиёдалари ҳалок бўлди. Шаҳарнинг мустаҳкам қаршилигидан ҳафсаласи пир бўлган АҚШ (Буюк Британия иттифоқчиси ва Ироқ коллаборационистлари билан) Вьетнамда бўлгани каби ёндашувни таклиф қилиши одатий ҳол эди: яъни психологик таҳқирлашдан ташқари (уйма-уй юриб қоровуллик қилиш - бу сунний жамиятлар учун ҳақиқий ҳақоратдир), бу ҳалокатнинг апокалиптик даражасига олиб келди.
2012 йилда Ал-Жазира хабар беради:
2004 йилда Фаллужа бош касалхонаси шифокорлари Ал-Жазира телеканалига апрель қамалида 736 нафар ироқлик ҳалок бўлганини айтишган. Улар қурбонларнинг қарийб 60 фоизини аёллар, болалар ва қариялар ташкил этишини таъкидлаганлар ва ярадорларни эвакуация қилишга уринаётган тиббиёт ходимлари АҚШ қўшинлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида сўзлаб беришган.
Фаллужа шифокорларининг айтишича, қарийб уч ҳафта давом этган кучли бомбардимон якунига кўра ноябрь қамалида 1000 дан ортиқ ироқлик ҳалок бўлган.
300 000 аҳолиси бўлган шаҳар аҳолисининг аксарияти ўша пайтда уйларини тарк этишга мажбур бўлган ва аксарияти қайтиб келган бўлса-да, минглаб одамлар уйсиз, ишсиз ва ҳаётларини тиклашга қийналишмоқда.
Фаллужадаги бинолар ва уйларнинг тахминан 70 фоизи вайрон бўлган ёки талафот кўрган, шунингдек, камида 100 масжид, 6000 дўкон ва тўққизта давлат идораси бузилган.
Асоратлар давом этмоқда: саратон, туғма нуқсонлар ва бошқа кўплаб касалликлар...
АҚШ ҳеч ким топа олмаган оммавий қирғин қуроллари учун Ироққа ҳужум қилди. Худди шу АҚШ оқ фосфор, уран ва Вьетнамда машҳур Марк 77, ёнғин бомбаси ва “напалм”га ўхшаш модда каби кимёвий қуроллардан фойдаланган.
2010 йилда The Independent "АҚШнинг Фаллужага ҳужумининг заҳарли мероси Хиросимадан ҳам ёмонроқ" сарлавҳали мақола чоп этганди.
Business Insider 2012 йилда (жанг тугаганидан сўнг кўп йиллар ўтиб) хабар берди:
Inter Press Service (IPS), ходими Карлос Зурутуза томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, Фаллужада саратон, чақалоқлар ўлими ва туғилиш жинси нисбати 1945 йилда Хиросима ва Нагасаки атом бомбасидан омон қолганларга қараганда анча юқори.
Швейцариядаги "International Journal of Environmental Research and Public Health" нашриётида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатадики, “Phantom Fury” операциясидан кейинги йилларда саратоннинг барча турлари 4 баробар, жумладан, 0-14 ёшдаги болаларда саратон ҳолатлари 12 баробар кўпайган.
Касалхона вакили Надим ал-Ҳадидийга кўра, Фаллужа касалхонаси туғма нуқсонлар билан туғилган чақалоқлар ҳақида ҳеч қандай статистик маълумот бера олмайди, чунки улар жуда кўп.
Хусусан, туғма нуқсонлар ҳақида 2012 йилда Ал-Жазира қуйидагича хабар берган:
2010 йил июль ойида Басби Фаллужада 2004 йилдаги терактлардан буён болалар саратони 12 баравар кўпайганини кўрсатувчи тадқиқотини чоп этди. Ҳисоботда, шунингдек, жинслар нисбати меъёрдан 86 ўғил ва 100 қизгача тушиб кетгани ва Хиросимага ўхшаш, аммо Хиросимадагига қараганда анча тез-тез учрайдиган генетик зарарни кўрсатадиган касалликларнинг тарқалиши кўрсатилган.
Доктор Алани яқинда Японияга ташриф буюриб, у ерда туғилиш нуқсонлари даражасини ўрганаётган япон шифокорлари билан учрашди. Уларнинг фикрича, АҚШнинг Хиросима ва Нагасакидаги ядровий портлашлари натижасида радиация билан боғлиқ туғма нуқсонлар 1-2 фоизни ташкил қилади. Alani Journal маълумотларига кўра, туғма нуқсонлар Фаллужада туғилган барча болаларнинг 14,7 фоизини ташкил қилади, бу Япониянинг зарарланган ҳудудларидаги кўрсаткичдан 14 баравар кўп.
Хуллас, “маданийлашган Ғарб” Ироқда даҳшатли из қолдирди, бу келгуси авлодлар учун сақланиб қолади: сон-саноқсиз оналар ҳаётларидаги энг бахтли воқеа бўлиши керак бўлган воқеа – фарзандининг туғилиши тиббий даҳшатга айланиб қолишини бошдан кечиради.
Шунингдек, Ғарб консерваторлари билан “иттифоқ”га интилаётган қанча мусулмонлар Ғарбда аборт ва туғилиш кўрсаткичларининг камайиши ҳақида доимий аза тутаётганига эътибор беринг... Шуми, бизнинг энг катта муаммомиз?
Фаллужадаги мусулмон опа-сингилларимиз ўз фарзандларини туғма нуқсонли дунёга келтиришга маҳкум бўлганидан кўпроқ ташвишланишимиз керак эмасми?
Кўпроқ билишни истаганлар учун "Фаллужанинг фожиаси: халқ тарихи" номли 2019 йилда нашр этилган ажойиб китоб бор. Ўқишни истамайдиганлар 2005 йилда Италиянинг давлат каналида эфирга берилган "Фаллужада яширин қирғин" деб номланган ҳужжатли фильмни топиб, кўришлари мумкин.