Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ парламенти янги президентни сайлай олмади

632

Ироқ парламенти кворум етишмаслиги сабабли янги президентни сайлай олмади. Сайлов ўтказилиши керак бўлган парламент йиғилишига 329 депутатидан атиги 58 нафари келди, ваҳоланки, депутатларнинг камида учдан икки қисми овоз бериши зарур эди. 

Парламент спикери Муҳаммад ал-Халбусий президент сайлови масаласини кейинга қолдиришга мажбур бўлди. Аввалроқ бир қатор фракциялар сайловга бойкот эълон қилган эди.

Ироқ конституциясига кўра, президентлик лавозимини курд миллатига мансуб киши эгаллайди. Айни пайтда президентлик учун жами 25 нафар сиёсатчи, жумладан, амалдаги давлат раҳбари Барҳом Солиҳ даъвогарлик қилмоқда.

Президентликка сайланиш учун парламент аъзоларининг камида учдан икки қисмининг овозини олиш талаб қилинади.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

525 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

68 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

245 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

604 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

323 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага