Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ: тарихий “Нури” масжидини қайта тиклаш учун меъмор қидириляпти

1006

ЮНЕСКО Ироқнинг Мосул шаҳридаги “Нури” масжидини қайта тиклаш учун меъморлар танловини эълон қилди. “Евроньюс”нинг хабар беришича, танловда иштирок этишни истовчилар келгуси йилнинг 26 мартига қадар ўз лойиҳаларини топширишлари зарур. 

Лойиҳаларни ЮНЕСКО тузадиган тўққиз аъзодан иборат халқаро жюри баҳолаб, ғолибни аниқлайди. “Нури” масжидини қайта тиклаш лойиҳасини Бирлашган Араб Амирликлари молиялаштиради. 

ИШИД етакчиси Абу Бакр Бағдодий 2014 йилда айнан “Нури” масжидида халифалик эълон қилган эди. Қийшиқ минораси билан машҳур бўлган мазкур масжид 1172-73 йилларда барпо этилган. 2017 йилнинг 21 июнида ИШИДга қарши кечган жангда тарихий масжид вайронага айланди. Халқаро коалиция бунинг учун ишидчиларни айблаган, бироқ ИШИД вайронагарчилик АҚШ авиациясининг ҳужуми оқибатида келиб чиққанини айтган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Афғонистоннинг миллиардларини қайтарадими?

95 12:50 16.08.2022

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

74 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

144 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

348 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

203 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

182 10:35 16.08.2022
« Орқага