Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Ироқ ва Афғонистонда яна уруш бўлади” – Башар Асад

3946

Сурия президенти Башар Асаднинг фикрича, АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги мағлубияти янги урушлар ва янги мағлубиятларга сабаб бўлади. Бу ҳақда у олий қўмондонлик курси битирувчилари билан учрашувда айтиб ўтди, дея хабар беради РИА “Новости”.

“АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги мағлубиятларидан кейин янги урушлар ва мағлубиятлар бўлади, деб тахмин қилишимиз керак”, – деди Асад.

Унинг айтишича, 2011 йилдан бери Суриядаги урушда ўн минглаб киши қурбон бўлди ва яраланди, аммо “Сурияга қарши сиёсий уруш анъанавий урушдан-да хавфлироқ эди”. 

“Бироқ армия унинг ҳимоя кучига бўлган халқ ишончи туфайли омон қолди”, – дея қўшимча қилди президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти президент Жо Байденнинг Афғонистондаги операцияларни тўхтатиш ҳақидаги қарори юзасидан текширув бошлагани хабар қилинганди. Текширув афғонларнинг Қўшма Штатларга қочқин сифатида киришга рухсат олиши ва уларнинг жойлаштирилиши, шунингдек, Кобулдаги Америка элчихонаси, шу жумладан, АҚШ фуқаролари ва афғонларнинг эвакуация қилиниши билан боғлиқ.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«УМРА 2022» учун тендер қандай ўтказилган?

335 09:37 23.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Эҳромда жимоъ фидясининг киришиб кетиши

565 22:05 22.01.2022

Ўзбек олимлари сувни зарарсизлантириш учун махсус қурилма ихтиро қилишди

736 21:05 22.01.2022

Туркияда ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

388 20:05 22.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

372 19:05 22.01.2022

Умрага борувчи аёлларга тавсиялар берилди

925 18:28 22.01.2022
« Орқага