Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ироқ ва Сурияда Эроннинг таъсири

1637

1979 йили Эронда инқилоб содир бўлган вақтдан бошлаб, Яқин Шарқда икки давлатда қарама-қаршилик вужудга келди. Биринчиси авторитар, сунний араблар подшоҳлиги Саудия Арабистони бўлса, иккинчиси шиа форслар томонидан тузилган Эрон Ислом Республикасидир. Ушбу давлатлар қарама-қаршилик пайдо бўлганида ўлкада кучли Сурия, Ироқ, Миср давлатлари бор эди. Вақт ўтиб, ушбу давлатлар кучсизлашгач, Саудия Арабистони ва Эрон узил-кесил ўлкада якка устунлик учун кураш авжига чиқа бошлади. Хаттоки буни Яқин Шарқнинг ўзига хос «Совуқ уруши» деб айтиш ҳам мумкин.

Ушбу рақобатнинг энг катта майдонлардан бири ҳозирда Ироқ Республикасидир. «Совуқ уруш»нинг туб моҳияти асосан сиёсий ва мазҳабий бўлсада, иқтисодий факторлар ҳам муҳим роль ўйнайди.

Саддам Ҳусайн пайтидаги Ироқ Саудия билан ҳам, Эрон билан ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий рақобатда эди.

АҚШ бошчилигида Ироқни «озод қилиш» ниқоби остидаги ҳужумлардан кейин эса ушбу мамлакат фаол сиёсий ҳамда унчалик ҳам фаол бўлмаган иқтисодий рақобат марказига айланди. Бунинг сабаби Ироқдаги энг катта фойда келадиган сектор - газ ва нефть тўлалигича АҚШ ва уни иттифоқчилигига тегишли «Iraq Petroleum Company Limited» каби монопол компанияларга тегишлилиги билан изоҳланади. Бироқ, сиёсий жараёнлар Ироқдаги иқтисодий аҳволга таъсир қилмай қолмайди. Саудия суннийларни нисбатан марказлашмаган протестлари ва исёнчиларини қўллаб - қувватлаб келгани доирасида шиалар ва Ироқ ҳукуматига қарашли компанияларга нисбатан йирик бўлмаган саботаж операцияларини молиялаштирса, Эрон фаол равишда АҚШга ва Ироқ суннийларига тегишли компанияларга милитантлар ҳужумни ташкиллаштириб келади. 

Саудия Арабистони Ироқда қайта ишланадиган энергетикага катта қизиқиш билдирган. Бунинг сабаби Ироқни жуғрофий жиҳатдан иссиқлик ҳамда гидроиншоотларга қулай жойда жойлашганидир. Саудияни бундан мақсади деярли иқтисодий сифатида кўрилади - яъни бундан сиёсий таъсир оширишга ( ҳозирча) ҳаракат қилмаётир. Шаҳзода бин Салмон 2021 йили апрелдан бошлаб ана шу қайта ишланадиган энергетика секторига ОПEК ҳам халқаро ташкилотлари доирасида 3-4 миллиард долларлик инвестиция ваъда қилмоқда.

Ироқ гарчи ташқи қарзларини тўлаб келаётган бўлса ҳам, айни пайтларда халқаро ташкилотлар ёрдамига муҳтож. Сабаби ўзига тегишли табиий бойликлардан фойдалана олмайди - улар Ғарб қўлига ўтиб кетган. Ҳаттоки, газ ва нефтни импорт қилишга мажбур. Ана шу ресурсларни импорт қилишда эса у Эронга қаттиқ умид боғлаган. 

Ироқни Эронга суяна олишига сабаблар бўлса жуда кўп. Чунки, Эрон ҳам, Ироқ ҳам ҳозирда шиалари устун бўлган камчил давлат ҳисобланади. Ироқ ҳукуматидагилар, обрўли диний уламолар, энг йирик Ал-Ҳашд ал Шаби каби гуруҳлар ҳам Эронга тарафдор ҳисобланади. Эрон бўлса Ироқ ҳукуматидаги шиаларга ишонч белгиси сифатида йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Ушбу экспорт ҳажми бўлса ҳар йили қарийб миллиардлаб долларни ташкил этмоқда. 2022 йилги ҳисоб бўйича мамлакат кунига 20 миллион кубометр табиий газни Эрондан импорт қилмоқда. 

Айни пайтлар Ироқ ҳукуматини миллати курд бўлган раҳбар бошқармоқда. Курдлар ҳам эроний халқлардан бўлиб, Эрон ушбу раҳбариятга ҳам қолганлари каби ишонч билдиришда давом этмоқда. 

Қисқача қилиб айтсак Ироқ тобора Эроннинг сиёсий ҳамда иқтисодий таъсирига тортилиб бормоқда. Биз ҳудди шундай ҳолатни Сурия мисолида ҳам кўришимиз мумкин. У ерда ҳам Эрон нафақат иқтисодий, балки диний қараш бўйича ҳам шиаликни зўр бериб ошкора ва яшириброқ мустаҳкамлаб бормоқда. Бунда, албатта, амалдаги президент Башар Асаднинг ҳам алавий эканлиги муҳим омил бўлади.

Абдулборий Ўктамжонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

72 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

113 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

180 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

133 12:15 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

442 11:35 27.01.2023

Тирноқни жума куни олиш керакми?

588 10:30 27.01.2023
« Орқага