Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқдан Россияга ташилаётган қуроллар ва бунда Эрон манфаати

2456

2022 йилнинг 26 мартидан 1 апрелига қадар бортида қурол бўлган 3 та юк кемаси Эроннинг Каспий денгизидаги портидан чиқиб, Россиянинг Астрахан шаҳрига етиб келган.

Guardian газетаси хабарига кўра, Ироқдан қуроллар Россияга Эрон ва унинг жангари гуруҳлари ёрдамида Яқин Шарқ бўйлаб олиб кетилмоқда.

Газетанинг разведка манбалари ва Ироқдаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган қуролли кучлар аъзоларига таяниб, Украинага қарши урушда ёрдам бериш мақсадида Россияга қуруқлик ва денгиз орқали бир қатор оғир қуроллар, жумладан, ракетага қарши мудофаа тизимлари ва танкка қарши ракеталар юборилгани ҳақида хабар берган.

Олинган қуроллар орасида РПГлар, Бразилия ракета қурилмалари, Эроннинг Bavar 373 ракета тизими ва С-300 ҳаво мудофаа тизими бор.

Ташишда ёрдам берган қуролли гуруҳ қўмондони сўзларига таянган газета хабарига кўра, Ироқда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган шиа жангариларининг ҳимоя гуруҳи бўлган Халқ сафарбарлик кучлари томонидан қўлга киритилган қуроллар дастлаб 26 март куни Ироқ чегарасидаги Саламжа чегара пунктидан Эронга олиб келинган. Кейин улар Эрон ҳарбийлари томонидан қабул қилиниб, денгиз орқали Россияга етказилган. 

Юк ташишлардан бирига мисол сифатида газета оғир юкларни ташиган ва Каспий денгизи орқали Эрон шимолидаги Бандар-Анзали портидан иккита Россия ва битта Эрон байроғи остида сузган учта юк кемаси Россиянинг Астрахан портига келтирган.

Манбаларидан бири Россияга қурол-яроғ олиб ўтишга ёрдам беришларининг асосий сабабини айтар экан: «АҚШга қарши бўлган ҳамма нарса бизни хурсанд қилади», деган. Яна бир сабаб, Ироқдаги жангариларга оғир қуролларнинг қаерга кетиши қизиқтирмайди, чунки уларга ҳозир керак эмас.

Бироқ, рус қўшинлари бунга жуда муҳтож. Истанбуллик денгиз эксперти Ёрук Ишикдан Guardian газетаси иқтибос келтиришича, «Украинада русларга ҳозир ракеталар жуда керак. Улар нозик ва портловчи бўлгани учун ташиш маҳоратни талаб қилади»

Эроннинг Россия қўшинларининг Украинага бостириб киришида яширин ёрдам беришдаги асосий мақсадига келсак, бу Россиянинг мағлубияти Эронга, айниқса Сурияда олиб келиши мумкин бўлган ҳалокатли оқибатлари билан боғлиқ. Сурияда Теҳрон ва Москва ўртасидаги нозик рақобатга қарамай, уларнинг умумий манфаатлари ва мақсадлари Ғарб гегемонлигига қарши кураш кўринишида ўзаро боғланган.

Карнеги Яқин Шарқ марказидан Муҳаммад Ҳож Али айтганидек: «Агар Путин режими беқарорлаштирилса, бу Эрон учун, айниқса, Дамашқ Россия ҳаво ёрдамига қарам бўлган ва Россия Эрон билан Исроил ўртасида тўғридан-тўғри можарога йўл қўймаслик учун мувофиқлаштирувчи куч сифатида Сурияда катта таъсир бўлади..»

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

546 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

69 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

251 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

608 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

328 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага