Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқнинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи яна ишга тушди

682

Ироқ шимолидаги Салоҳиддин шаҳрида Байжи нефтни қайта ишлаш заводи етти йиллик танаффусдан кейин яна ишлай бошлади. 

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Ироқ Нефт вазирлиги Байжи нефтни қайта ишлаш заводида таъмирлаш ишлари якунланганини ва кунига 70 минг баррел нефт чиқарилаётганини маълум қилди. 

Байжи нефтни қайта ишлаш заводи Ироқ бўйича энг йирик бўлиб, унинг назорати 2014 йилнинг июнида ИШИДнинг қўлига ўтган. Бундан олдин заводда кунига 280 минг баррел нефт чиқарилар эди. Ироқ хавфсизлик кучлари заводни 2015 йилда ИШИДдан қайтариб олган. 

Завод мамлакатнинг ёқилғига бўлган эҳтиёжининг катта қисмини қоплаб келган. Айни пайт бу ерда ишлаб чиқариш ҳамжини орттириш бўйича ишлаб олиб борилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия музокаралари янги ва яхши босқичга чиқмоқда

369 12:05 15.09.2021

Ироқ ҳукумати ноқонуний олиб кетилган пулларни мамлакатга қайтармоқчи

585 07:55 28.08.2021

Ироқ ва Сурияда миллионлаб одам гуманитар фалокат ёқасида

532 07:00 24.08.2021

Тарихда бугун: Ироқ – Эрон уруши ниҳоясига етди

1276 19:50 20.08.2021

Туркия армияси Ироқ шимолида жанговар йўқотишларга дуч келди

728 16:35 13.08.2021

Ироқ ўз фуқароларини Белоруссиядан олиб кетяпти

671 21:45 11.08.2021
« Орқага