Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

1287

Ньютон ўзининг «Табиий фалсафанинг математик тамойиллари» асарининг якунида шундай ёзган: 

«Қуёш, сайёралар ва кометаларнинг бундай нафис комбинацияси фақатгина ақлли ва қудратли Зотнинг хоҳиши ва ҳукмронлиги билан содир бўлиши мумкин. ...Бу Зот дунёнинг руҳи сифатида эмас, балки, коинотнинг ҳукмдори сифатида ҳамма нарсани бошқаради ва ўзининг ҳукмронлигига кўра, Қодир Худо Робби деб номланиши керак.

Унинг ҳақиқий ҳукмронлигидан шундай хулоса келиб чиқадики, ҳақиқий Худо тирик, ақлли ва қудратли Зотдир; Ва Унинг бошқа камолотларидан яна У олий ёки энг мукаммалдир. У абадий ва чексиз, ҳамма нарсага қодир ва ҳамма нарсани билувчидир; яъни Унинг муддати абадиятдан абадиятгача етиб боради; Унинг борлиги чексизликдан чексизгача; У ҳамма нарсани бошқаради ва нима бўлишини ёки қилиниши мумкинлигини билади.» 

Ва яна, «Исаак Нютоннинг ҳаёти, ёзувлари ва кашфиётлари ҳақидаги хотиралар» китобида: 

«Илоҳийликка қарама-қаршилик касбда атеизм ва амалда бутпарастликдир. Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки, унда ҳеч қачон кўп профессор бўлмаган. 

Тасодифан барча қушлар, ҳайвонлар ва одамларнинг ўнг ва чап томони бир хил шаклга эга бўлиши мумкинми (ичакларидан ташқари); юзнинг ҳар икки томонида фақат икки кўз тасодифми? бошнинг ҳар икки томонида фақат иккита қулоқ тасодифми? ёки иккита тешикли бурун тасодифми? ёки иккита олд оёқ, иккита қанот ёки ортиқ эмас фақат икки қўлни елкадалиги, фақат икки оёғини сондалиги тасодифми? 

 Агар бу Яратганнинг доно режаси натижаси бўлмаса бошқа барча ташқи кўринишдаги бир хиллик қаердан келиб чиқади? 

Ҳар хил тирик мавжудотларнинг кўзлари тубигача шаффоф ташқи томондан эса қаттиқ шаффоф терига эга, ўртада кристал линза,  объективли кўз қорачиғи, уларнинг барчаси шунчалик нозик шаклда ва кўриш учун мослаштирилганки, агар бири ишдан чиқса ҳеч ким уларни тузата олмайди? Кўр ёруғлик борлигини ва унинг синиши нима эканлигини билармиди ва барча жонзотларнинг кўзи унга мос келадими? Бу ва шунга ўхшаш фикрлар ҳар доим инсониятни дунёни яратган ва қудрати билан ушлаб турган, ундангина қўрқиш керак бўлган Зотга ишонишга олиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. 

Демак, биз ягона Худони, чексиз, абадий, ҳамма жойда мавжуд, ҳамма нарсани билувчи, ҳамма нарсага қодир, ҳамма нарсанинг Яратувчиси, энг доно, энг адолатли, энг яхши, энг муқаддас эканлигини тан олишимиз керак. 

Биз Уни севишимиз, Ундан қўрқишимиз, ҳурмат қилишимиз, Унга ишонишимиз, Унга ибодат қилишимиз, шукрона айтишимиз, Уни улуғлашимиз, исмини улуғлашимиз, амрларига бўйсунишимиз керак».

Манба: Muslim Mind

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

460 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

754 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

406 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

391 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

304 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

538 15:55 01.10.2022
« Орқага