Суриянинг шимоли-шарқида АҚШ кучларининг мавжудлиги Сурия ҳудудида ИШИД террорчиларини батамом йўқотишга тўсқинлик қилмоқда. Россиянинг Дамашқдаги элчиси Александр Ефимов ана шундай фикр билдирди.
“Бир вақтлар Сурия армияси кучлари Россия ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида унга (ИШИДга) қаттиқ зарба берган, бироқ ҳанузгача террорчиларни буткул йўқ қилишнинг имкони бўлмаяпти, аввало бунинг сабаби Суриянинг муҳим қисми хориж ишғоли остида қолаётганидир”, – деди Ефимов.
Элчининг сўзларига кўра, шу муносабат билан Россия Сурия Араб Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сўзсиз ҳурмат қилиш, мамлакатнинг барча ҳудудлари устидан Дамашқ назоратини тиклаш ва у ердан хорижий ҳарбий контингентни олиб чиқиб кетиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.
“Бу Сурия заминида халқаро терроризм буткул йўқ қилиш, Сурия ва унинг атрофида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ягона йўлидир”, – дея қўшимча қилди у.
Расмий Дамашқ ҳам АҚШ кучларининг Сурия ҳудудида бўлишини бир неча бор қоралаб чиққан. Сурия ҳукуматининг фикрича, америкаликларнинг мақсади нефт ўғирлашдир.