Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом академияси талабалари Ўмонда араб тилидан сабоқ олади

1090

Ўмон Султонлигида чоп этиладиган «Asdaa Oman» газетаси саҳифасида Ўзбекистон Халқаро Ислом aкадемияси талабалари Ўмоннинг Манаҳ шаҳрида араб тилини ўрганишлари ҳақидаги мақола чоп этилди.

Унда Тошкентдаги Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясининг бир гуруҳ талабалари 2022 йилнинг 23 январидан 19 мартига қадар хорижий тилларда сўзлашувчиларга араб тилини ўргатиш бўйича Султон Қобус коллежида таҳсил олиш учун Ўмон Султонлигининг Манаҳ шаҳрига етиб келишгани ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.

Газетанинг маълум қилишича, бу коллеж томонидан 2021-2022 ўқув йили учун эълон қилинган тил ўрганиш курслари туркумининг учинчи давраси ҳисобланади. Дастлабки иккита курс масофадан туриб ташкил этилган бўлса, ушбу учинчи давра машғулотлари пандемия даврида ижтимоий масофа ва тавсия этилган эҳтиёт чоралари ҳисобга олинган ҳолда офлайн шаклда уюштирилди.

Мазкур ўқув тадбири Султон Қобус коллежи ташкил этилганидан бери хорижий тилларда сўзлашувчиларга араб тилини ўргатиш мақсадида ўтказилаётган интенсив курсларининг 42-давраси ҳисобланади.

Коллеж дунёнинг турли мамлакатларидан талабаларни қабул қилиши анъана тусини олган. Ҳозирга қадар ана шундай давлатларнинг умумий сони 55 тага етган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

303 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

238 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

173 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

477 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

386 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

512 19:10 15.08.2022
« Орқага