Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

724

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

  • хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
  • ҳомийлик хайриялари;
  • Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
  • тақиқланмаган бошқа манбалар.

Маблағлар қуйидагилар учун сарфланади:

  • илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар сотиб олиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;
  • илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот учун грант ажратиш;
  • ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил қилиш;
  • кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, конференция, семинарлар ўтказиш;
  • мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш.
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда "Усмон мусҳафи"нинг нусхаси яратилди

634 21:10 08.06.2022

Муфтий ҳазратлари Ислом олами робитаси вакили билан учрашди

693 18:24 14.05.2022

«Туркистонда йиғилган дин пешволари жаҳон ҳамжамиятини эзгу йўлга чорлашга ҳисса қўшади» 

7482 17:30 06.05.2022

«Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси» ўтказилади

722 11:40 03.01.2022

Ислом цивилизацияси марказига янги вазифалар юклатилди

1247 18:00 17.07.2021
« Орқага