Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом молия муассасаларининг шариат кенгашлари йиғилиши ўтказилади

499

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари AAOIFI – Ислом молияси соҳасида шариат стандартлари ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш билан шуғулланувчи етакчи халқаро ташкилот Баҳрайн давлати Марказий банки ҳомийлиги остида 20 Шариат Кенгашлари йиллик анжумани (конференцияси) бўлиб ўтади.

Ҳар йили ўтказиладиган ушбу халқаро анжуман ҳақли равишда ислом молияси соҳасидаги энг муҳим тадбирлардан ҳисобланади ва унда шариат уламолари, турли давлатлар марказий банклари масъуллари, иқтисодчилар, банк-молия соҳаси вакиллари, ҳуқуқшунослар, сиёсатчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳамда соҳага доир муҳим қарорлар қабул қилинишига таъсир ўтказиш салоҳиятига эга бўлган бошқа шахслар иштирок этадилар. 

Анжуман доирасида ислом молияси соҳасининг долзарб муаммолари муҳокама қилинади ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.

Анжуманни Халқаро фиқҳ академияси аъзоси, AAOIFI шариат кенгаши раиси, Муфтий Тақий Усмоний ҳазратлари очиб берадилар.

Анжуман араб тилида ўтказилиб, инглиз ва рус тилларига синхрон таржима қилинади. Тадбирда Zoom орқали онлайн тарзда бепул қатнашиш имконияти мавжуд. Анжуманда қатнашиш учун AAOIFI вебсайтида рўйхатдан ўтиш мумкин.

Музаффар Ҳусниддинов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

159 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

632 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

395 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

425 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1337 20:22 05.07.2022

Илихон

154 20:15 05.07.2022
« Орқага