Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ва Туркияда ислом молияси асосидаги Tayyab финтех хизмати йўлга қўйилади

1058

Tayyab иловаси мусулмонларга ислом молияси ва шариат талаблари асосидаги хизматларни кўрсатишни мақсад қилган. “Дунёда ўхшаши бўлмаган Tayyab компанияси ўз мижозларига VISA халқаро тўлов тизимига асосланган рақамли ва жисмоний исломий тўлов карталари, пул ўтказмалари ва тўловлар, шу жумладан, Apple Pay ва Samsung Pay мусулмонларнинг кундалик диний амаллари учун хизматларни тақдим этади”, — дейилади Tayyab баёнотида.

Tayyab тизимини Кенес Ракишев билан биргаликда Visa тўлов тизими, Дубай Халқаро молия маркази, Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик молия ташкилотларидан бири – Mashreq bank ҳамкорлари бўлган Dubai Fintech Ventures венчур фонди молиялаштирмоқда. 

Қозоғистонлик тадбиркор Кенес Ракишев ушбу Tayyab Ислом молияси бўйича финтех хизматига сармоя киритди. У Қозоғистоннинг 50 та энг таъсирли ишбилармонлари рейтингида 8-ўринни ва 50 та энг бой ишбилармонлари рўйхатида 9-ўринни эгаллаб турибди, бизнеснинг турли йўналишларидаги компаниялар акцияларига эга. Шунингдек, тадбиркор Россияда БТА банки орқали Екатеринбург, Новосибирск ва Санкт-Петербургдаги логистика парклари ҳамда Мурманск вилоятидаги денгиз портига эгалик қилади. 

Кенес Ракишев биринчи босқичда у Қозоғистондаги бўлинмага сармоя киритган бўлса, иккинчи босқичда тадбиркор Tayyab капиталининг Россия ва Туркия бўлинмаларига иштирок этиши мумкин. Тадбиркор бу имкониятни ўрганмоқда. Лойиҳанинг Россия ва Туркияда ишга туширилиш саналари кейинроқ маълум қилинади. 

"Кенес Ракишев лойиҳада иштирок этиши лойиҳага янги хизматлар қўшиш, Қозоғистонда Tayyab мижозлар базасини кенгайтириш учун янги имкониятлар яратади. Тадбиркор шунингдек, стартапнинг Россия ва Туркия бўлинмалари капиталидаги иштирокини ҳам кўриб чиқмоқда”, — дейилади Tayyab баёнотида.

“Ушбу лойиҳада ислом молияси тамойилларига асосланган ахлоқий позиция мени ўзига тортди. Tayyab тўлов карталари шариат меъёр ва тамойилларига тўлиқ мос келади. Мижоз карталаридаги пул қолдиғи оддий тижорат банкларидан фарқли ўлароқ, банк томонидан фоизли даромад олиш учун фойдаланилмайди ва маблағ қолдиғига фоизлар ҳисобланмайди, энг муҳими, жарима ва пенялар йўқ. Лойиҳанинг шариат меъёрлари ва тамойилларига амал қилиши халқаро шариат кенгаши Shariyah Review Bureau томонидан тасдиқланган”, — дея изоҳ берган Кенес Ракишев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом молияси қимматли қоғозлари — Сукук бўйича қонуний асос яратилмоқда

230 14:30 01.07.2022

Ислом молияси бўйича нуфузли халқаро ташкилот Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатди

479 10:39 24.05.2022

Ислом молия муассасаларининг шариат кенгашлари йиғилиши ўтказилади

504 10:35 15.05.2022

Ислом молиясининг Ўзбекистон учун аҳамияти — Ислом тараққиёт банки ходими билан суҳбат

657 16:05 11.04.2022

Рамазонни муваффақиятли ўтказиш учун молиявий маслаҳатлар

1062 19:30 01.04.2022

Ўзбекистонда ислом молияси ва банкчилигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

1316 20:00 19.02.2022
« Орқага