Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом тараққиёт банки билан COVID-19 дан сўнг юзага келган инқирозлар муҳокама қилинди

1299

Кеча Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида қатор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, "COVID-19 давридан кейин барқарорликни таъминлаш", "Аъзо давлатларда илм-технология ва инновация экотизимини қўллаб-қувватлаш сиёсатини ривожлантириш", "Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясининг пандемиядан кейинги даврда давлат-хусусий шериклиги лойиҳаларига инвестиция жалб қилишдаги роли" каби долзарб мавзуларда ташкил этилган мулоқот ва музокаралар давомида ўзаро фикр алмашилиб, ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, бугун Ислом тараққиёт банки (IsDB) AAA рейтинги бўйича сиёсатчиларга иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватловчи механизмларни яратишга ёрдам бериш мақсадиди янги Барқарорлик индексини ишга туширди.

Бу борада Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон Aл-Жассер коронавирус пандемияси оқибатида ушбу Индекснинг яратилишига туртки бўлган асосий сабабларни шундай изохлаган:

"COVID-19 пандемиясининг энг оғир сабоқларидан бири иқтисодий барқарорликнинг муҳимлиги бўлди. Бизнинг иқтисодий тизимларимиз бугунги кунда глобаллашган ва мураккабдир. Шунинг учун ушбу Индексни сиёсатчиларга янада барқарор иқтисодиёт яратиш борасидаги ютуқларини кузатишга ёрдам бериш учун ишлаб чиқдик".

Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов мамлакатларга иқтисодий барқарорликни оширишга ёрдам берадиган баъзи механизмлар ҳақида тўхталиб, Ўзбекистонда пандемия маҳаллий муҳим муаммоларга сабабчи бўлгани, жумладан соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишдаги қийинчиликлар, ишчи кучи учун салбий оқибат ҳамда локдаун туфайли иқтисодий фаолиятни кескин тўхтатилиши борасида фикр билдирди.

"Халқаро ҳамкорлар, шу жумладан, ИТБ мамлакатимиздаги кўплаб оилаларга ва тадбиркорлик субъектларига мақсадли молиявий ёрдам кўрсатди, шу билан бирга пандемияни бизнинг ишчи кучимизни ўзгартириш билан боғлиқ дастурларни рағбатлантириш имконияти сифатида ишлатди, — дея қўшимча қилди у. — Aммо бу саъй-ҳаракатлар вақтинчалик эди ва биз ҳозир иқтисодиётимизни янада юксалтириш учун яхшироқ моделларни ишлаб чиқмоқдамиз".

Барқарорлик индекси IsDB-га аъзо 57 мамлакатнинг сиёсатчиларига иқтисодий барқарорликни ошириш борасида илгарилаб кетаётганларини кузатишга ёрдам беради.

Ушбу йиллик йиғилишда жам бўлган раҳбарлар асосий эътиборни COVID-19 дан сўнг юзага келган инқирозларга қаратишди. Иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, жаҳон иқтисодиётининг тикланиш суръати тезлашиб бораётгани сабабли, можароли ва турли вазиятлар таъсирида бўлган мамлакатларнинг ортда қолмаслигини таъминлашга қаратилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом молияси бўйича нуфузли халқаро ташкилот Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатди

394 10:39 24.05.2022

Ислом молиясининг Ўзбекистон учун аҳамияти — Ислом тараққиёт банки ходими билан суҳбат

547 16:05 11.04.2022

Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик

1127 12:50 02.09.2021

Ўзбекистонда исломий банклар йўқлигининг сабаби айтилди

6941 10:50 02.09.2021

Тошкентда Ислом тараққиёт банкининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда

1551 19:25 01.09.2021
« Орқага