Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга техник ёрдам гранти ажратади

994

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга исломий молиялаштиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш учун 265 минг доллар, қишлоқларни барқарор ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар миқдорида маблағ ажратади.

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда Ислом банки ва молия соҳасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун 265 минг доллар миқдорида техник ёрдам гранти ажратади.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистонга исломий банк ва молия учун қонуний ва техник асослар яратиш, шунингдек, аҳолининг ислом молиясидан хабардорлик даражасини оширишдан иборат.

Икки томонлама шартнома бугун, 4 сентябр куни Тошкентда, ИТБ Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши доирасида имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.

Шартномани Ўзбекистон томондан бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков, ИТБ гуруҳи номидан президент Муҳаммад Ал-Жассир имзолади.

Шу билан бирга, ИТБ Ўзбекистонда қишлоқларни барқарор ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар миқдорида пул ажратмоқда.

Лойиҳадан мақсад – маҳаллий бошқарув жараёни ва жамоатчилик иштирокида асосий инфратузилма ва хизматлардан фойдаланишни яхшилаш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ошириш. Бу камбағалликни қисқартиришга ёрдам бериши ва аҳолининг турли ҳолатлар ва хавф-хатарларга чидамлилигини ошириши учун хизмат назарда тутилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом молияси — мамлакат иқтисодига фойда

981 21:00 06.09.2021

Ўзбекистон ва Нигер давлати "ВАҚФ" ташкилоти раҳбарлари учрашди

1033 22:30 04.09.2021

ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди

1589 21:05 03.09.2021

Ўзбекистон, ИТБ ва Саудия Aрабистони ўртасида муҳим шартнома имзоланди

1618 21:18 02.09.2021

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ибн Сулаймон Ал-Жассир билан учрашди

580 14:56 02.09.2021
« Орқага