Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом тараққиёт банкининг 46-йиллик йиғилиши Ўзбекистонда ташкил этилади

903

Бу тадбир хорижий ишбилармон доиралар ва халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва мамлакатнинг яхшиланаётган инвестициявий муҳитига қаратиш ҳамда ИТБ гуруҳи билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов видеоконференция шаклида Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) президенти Б.Хажар билан музокаралар ўтказди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, музокаралар чоғида томонлар пандемия вақтида аҳолини самарали муҳофаза қилиш, касалланган шахсларни ўз вақтида ташхислаш ва даволашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, шунингдек, глобал пандемиядан кейин иқтисодиётни тиклаш бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Б.Хажар ИТБ ихтисослашган клиникалар учун тиббиёт ускуналари ва материаллар харидларини молиялаштириш учун  стратегик тайёргарлик ва жавоб чоралари пакетининг (умумий миқдори 2,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этади) имкониятларидан фойдаланган ҳолда коронавирус тарқалишига қарши курашиш ва аҳолига зарур ёрдам кўрсатишда Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Хусусан, мамлакатда ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратлар ишлаши учун марказлаштирилган кислород таъминоти тизимини сотиб олиш мақсадида пакет маблағларининг бир қисмини қайта йўналтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, музокаралар давомида 2021 йилда ИТБ бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишини Ўзбекистонда ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу тадбир хорижий ишбилармон доиралар ва халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва мамлакатнинг яхшиланаётган инвестициявий муҳитига қаратиш ҳамда ИТБ гуруҳи билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.

Музокаралар якунида барча муҳокама этилган йўналишлар бўйича биргаликда иш олиб боришни фаоллаштириш ва ИТБ бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик кўриш доирасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ислом молияси сайтидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Боғловчи сўз қўшиб, талоқни такрорлаш

152 22:10 27.01.2022

Динимни ўрганаман: Рамазон рўзасини нафл нияти билан тутиш мумкинми?

245 20:10 27.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Талоқ ва унинг адади орасини ажратиш

480 22:15 26.01.2022

Динимни ўрганаман: Имтиҳонга кирадиган кунда рўза тутмаса ҳам бўладими?

475 20:05 26.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

615 22:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

743 20:10 24.01.2022
« Орқага