Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исломга йўл топган кореялик «юлдуз» Довуд Ким

2331

Жанубий Кореянинг машҳур поп-қўшиқчиси Жей Ким 2019 йилда Ислом динига ўтганини эълон қилиб, кўпчилик мухлисларини ҳайрон қолдирди. Яқинда у умра сафарини амалга оширди ва ижтимоий тармоқларда ўз сафари суратларини бўлишди.

Довуд Ким ёки Ким Ген Ву 1983 йил 8 апрелда туғилган. У Жанубий кореялик таниқли актёр ва қўшиқчи бўлган. Ким Жей тахаллуси билан ижод қилган. Болалигидан мусиқага қизиққан. У турли фестивалларда иштирок этади ва аста-секин машҳурликка эришади. Ким Малайзиядаги чиқишидан сўнг танилиб кетган эди. 2013 йилда у YouTube канали очиб, ҳаёт тарзи ҳақида блог юритади. Ушбу канал машҳур ва ҳозирда 3.2 миллион обуначига эга. 2019 йилда у барча мухлисларини Исломни қабул қилганини айтиб, ҳайрон қолдирди. Довуднинг ўзи Исломга анчадан буён қизиқишини айтган.

У илк бор Ислом ҳақида 11 сентябрь ҳодисаларидан сўнг эшитган. Ўша пайтда ОАВнинг дин ҳақидаги негатив хабарлари туфайли Довуд дастлаб Исломни ўта хавфли дин сифатида баҳолайди. Аммо унинг фикри Индонезияда бутунлай ўзгариб кетди. Жакартада у мухлислари орасида мусулмонларни кўради ҳамда уларнинг қай даражада меҳрибон инсонлар эканига гувоҳ бўлади.

Ислом билан иккинчи учрашув ҳаётида маънавий инқироз юз бераётган даврда содир бўлди. Ўшанда у мусиқага бўлган қизиқишини йўқотганди. Ўзининг YouTube канали орқали Ким турли мусулмонлар билан танишади ва уларнинг ОАВда тасвирланганидек эмас, асл ҳолатида кўришга муваффақ бўлади. Аста-секин Довуднинг Ислом ҳақидаги маълумотлари кенгайиб боради.

YouTube каналидаги видеолардан бирида у шундай дейди: “Мен доимо ҳаётни кураш сифатида билардим ва унда яшаб қолишни муваффақият сифатида баҳолардим. Мен курашишим ва ғолиб бўлишим кераклиги ҳақида ўйлардим. Аммо улар (мусулмонлар) бошқача. Улар доимо бир-бирига ёрдам беради. Ва доимо нимага эга бўлса, шунга рози бўлишади. Уларнинг ҳаётга муносабати менга таъсир қилди”.

Довуд Қуръон ўқишни ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳаётини ўрганишни бошлайди. У масжидга қатнай бошлади. Буларнинг барчаси Аллоҳга бўлган этиқо дини мустаҳкамлади. Шу билан бирга мусулмон бўлишдан аввал у узоқ вақт иккиланган. Биринчидан, унинг оиласи Довуднинг Исломга қизиқишидан норози бўлади. Иккинчидан, у мусулмон бўлишга тайёрманми, деган шубҳа билан юрарди. Вақт ўтиши билан буларнинг барчаси шунчаки баҳоналар эканини англаб етди.

Охир-оқибатда Довуд Исломни қабул қилди ва YouTube каналида буни эълон қилади. Шунингдек, у Сеул жоме масжиди ёнида шаҳодат келтираётгани видеосини чиқаради. Унинг аёли турмуш ўртоғининг изидан боради. Исломни қабул қилгани ҳақида у шундай дейди: “Мен охир-оқибат Аллоҳга йўл менинг ҳаёт сафаримнинг мақсади эканини англадим. Ислом ҳаётимдаги энг буюк мукофот”. Шу билан бирга Довуд ижтимоий тармоқларда бошқа динни қабул қилгани учун танқидлар остида қолганини айтиб ўтган.  Аммо бу унинг эътиқодини мустаҳкамлаганини ва ҳеч қачон таслим бўлмаслигини маълум қилган.

Яқинда Довуд Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага борганини эълон қилди. Суратларда у эҳромда эканлиги тасвирланган. “Мен энг бахтли инсонман, чунки Аллоҳ мени танлади ва шу ерга олиб келди. Мен Аллоҳга дунёдаги энг муқаддас шаҳарга келганим учун ҳамдлар айтаман. Мен барча мусулмонлар учун дуолар қилдим”, – деган у сурат изоҳида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

504 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

596 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

824 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

635 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1142 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

951 09:15 05.06.2023
« Орқага