Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исломобод Украина низосида кимнидир тарафини олмоқчи эмас — Покистон ТИВ

378

Покистон низода кимнингдир тарафини олмоқчи эмас ва ҳамон Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазири Биловал Бхутто Зардорий маълум қилди.

“Покистон қайсидир низонинг таркибий қисми эмас ва ҳеч қачон бундай бўлишни истамайди. Биз тинчлик, мулоқот ва дипломатиянинг Украина низосини ҳал қилишда муҳимлигини таъкидлашда давом этамиз”, – деган у. Шунингдек, дипломат Исломободнинг бошқа муаммолари, шу билан бирга Афғонистон масаласи борлигига эътибор қаратган.

Зардорий собиқ бош вазир Имрон Хоннинг Россияга боғланиб қолмаганлигини, унинг РФга ташрифи Покистон ташқи сиёсий курси доирасида амалга оширилганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, ҳеч ким Россия-Украина низоси содир бўлишини олдиндан билмаган.

“Покистонга бу каби айбловларни қўйиш адолатсизликдир”, – деган у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

435 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

729 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

167 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

257 21:00 01.07.2022

Хотира

284 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

247 20:00 01.07.2022
« Орқага