Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Испанияда парранда гриппи аниқланди: бу Европадаги иккинчи ҳолат 

535

Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Испания Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш маркази Испаниянинг Гвадалахара шаҳридаги паррандачилик фермасида ишлайдиган одамда парранда гриппи аниқланганини тасдиқлади.

Парранда гриппи Европада иккинчи марта, Испанияда эса биринчи марта одамларда кузатилгани билдирилди. Биринчи ҳолат Буюк Британияда 2021 йил декабрь ойида қайд этилганди. 

Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари беморнинг вирусли кучи жуда паст бўлгани ва ҳеч қандай аломатлар йўқлигини таъкидламоқда. 

"H5N1" деб номланган қуш гриппи биринчи марта 1990-йилларнинг охирида Хитойда аниқланган ва 1997 йили Гонконгда мазкур вирус билан касалланган 18 кишидан 6 нафари вафот этган. Тадқиқотчилар бу вирус одамларга юқиши ва одамлар жиддий касалликларга дучор бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2003 йилдан бери парранда гриппи ташхиси қўйилган 864 кишидан 456 нафари (52 фоиз) вафот этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1033 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1096 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

724 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1418 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

738 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1483 15:30 07.06.2023
« Орқага