Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил АҚШдан ҳарбий ёрдам ололмаслиги мумкин

640

АҚШдан Исроилга берилиши режалаштирилган 1 миллиард доллар ҳарбий ёрдам федерал ҳукуматнинг муваққат бюджет бўйича қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.

“Евроньюс”нинг хабар беришича, ушбу маблағ Исроилнинг “темир гумбаз” мудофаа тизимини янгилаши учун ишлатилиши кутилаётган эди. Бироқ Демократик партиядан баъзи вакиллар бунга эътироз билдирган. Улар май ойида Исроилнинг ХАМАСга ҳужумлари оқибатида кўп сонли фаластинлик тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини айтиб, Исроилни танқид остига олган.  

Ўшанда Исроил томони Ғазодан отилан 4,5 минта ракета “темир гумбаз” мудофаа тизими ёрдамида тўхтатиб қолинганини айтган, тизимнинг айрим қисмларини олиш учун АҚШдан ёрдам сўраган эди. “Темир гумбаз” учун қисмларни Американинг Raytheon Technologies Corp компанияси ишлаб чиқаради. 

Исроил Ташқи ишлар вазири Яир Лапид ёрдам таклифининг қонун лойиҳасидан чиқариб ташлангани “техник кечиктириш” эканлигини, Демократик партия етакчилари “темир гумбаз” тизимининг янгиланиши учун маблағ ажратилишига рози эканлигини маълум қилди.  АҚШ ўтган йили “темир гумбаз” тизимини янгиланиши учун Исроилга 1,6 миллиард доллар ёрдам ажратган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоир Исроил қўллаб-қувватлаган айирмачилар гуруҳини қўлга олди

388 08:05 15.10.2021

Исроилнинг араб давлатлари билан алоқалари яхшиланишига АҚШ ёрдам беради

362 13:35 13.10.2021

Баҳсдан қачон тўхтайсиз?!

1248 13:28 11.10.2021

“Исроиллик учувчини топиш учун эронлик генерал олиб қочилган” – ОАВ

1154 11:05 06.10.2021

Фаластинликларнинг қанча уйи бузиб ташлангани маълум қилинди

317 11:13 05.10.2021

Маҳмуд Аббос Исроилни яҳудийлар учун турар жойлар қуришни тўхтатишга чақирди

479 12:55 04.10.2021
« Орқага