Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил армияси раҳбари Эронга ҳужум эҳтимоли ҳақида маълумот берди

2383

Исроил армияси бош штаби раҳбари Авив Кохави Эрон ядровий иншоотларига эҳтимолий ҳужумга тайёргарликни тезлаштирилгани ҳақида хабар берган.

Кохави Кнессетнинг ташқи ишлар ва мудофаа қўмитасига берган интервьюсида «Армия ўзининг оператив режалаштириш ва Эрон ҳамда ҳарбий ядровий таҳдидга қарши курашишга тайёрлигини тезлаштирмоқда», деган. У ўтган ҳафта Кнессет томонидан тасдиқланган 2021-2022 йиллар буджети «турли таҳдидларга қарши курашишга имкон беришини» қўшимча қилган.

Кохави, «Исроил бир неча жабҳада кўплаб хавфсизлик муаммоларига дуч келаётганини» таъкидлаб, ўтган йили армия «яширин миссиялар» ва «Яқин Шарқ бўйлаб операциялар» орқали Исроил душманларига қарши курашни давом эттирганини айтган.

«Исроил армияси таҳдидларни бартараф этиш устида ишлашда давом этади ва Исроил суверенитетининг ҳар қандай бузилишига қатъий жавоб беради», — дея қўшимча қилган у.

Исроилнинг 12-канали ўтган ойда мудофаа вазири Бенни Ганц армияга Эрон ядровий дастурига зарба беришга тайёргарлик кўриш учун машғулотларни давом эттиришга буйруқ бергани ҳақида хабар берган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазога ракета зарбалари берди

423 12:35 02.02.2023

Исроилда қамоқхона нозирлари фаластинлик маҳбус аёлларга тажовуз қилди

1241 16:36 01.02.2023

Эроннинг ҳарбий объектига дрон зарбаси берилди: Исроил билан қарама-қаршилик авжига чиқмоқда

1662 09:47 29.01.2023

Туркия сиёсатининг ўзига хослиги: “дўстим – душманим”

1638 12:48 28.01.2023

Исроил армиясининг Ғарбий Соҳилга қилган ҳужумида тўққиз фаластинлик ҳалок бўлди

401 09:17 27.01.2023

Маҳмуд Аббос Нетаняху билан учрашишга тайёрлигини билдирди

996 18:30 26.01.2023
« Орқага