Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил аскарлари билан тўқнашувда юзлаб фаластинлик яраланди

581

Ғарбий соҳилда Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувлар пайтида камида 270 фаластинлик жароҳатланди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.

Намойишчилар асосан оломонни тарқатиш учун ишлатилган кўздан ёш оқизувчи газдан жабрланган. Эликка яқин киши резина ўқлардан, етти киши эса ўқотар қуролдан тан жароҳати олган. Энг йирик тўқнашувлар май ойидан бери мунтазам норозилик намойишлари бўлиб келаётган Наблус шаҳри яқинидаги Байта қишлоғида кузатилган. Май ойида бу ерларга яҳудийлар кўчиб кела бошлаган.

Исроил армияси фаластинликлар аскарларга тош ва ёнаётган шиналар отганини, аскарлар эса жавоб қайтаришга мажбур бўлганини айтмоқда. Охирги бир ҳафта ичида Байтада Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувлар натижасида икки фаластинлик ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун турар жойлар қурилишини халқаро ҳамжамият ноқонуний деб ҳисоблайди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил АҚШдан ҳарбий ёрдам ололмаслиги мумкин

389 11:25 23.09.2021

Байден яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаб, Фаластинга тинчлик олиб келмоқчи

543 09:45 22.09.2021

Исроил турмасидан қочган фаластинликларнинг бари ушланди

1697 17:00 19.09.2021

Украина Исроилдагидек «Темир гумбаз» мудофаа тизимига эга бўлгани ҳақида хабар тарқалди

608 13:35 16.09.2021

Исроил ғазоликларга «хавфсизлик эвазига иқтисодиёт»ни таклиф қиляпти

834 13:00 16.09.2021

Исроилнинг тихирлиги Яқин Шарққа тинчлик олиб келмайди

668 10:45 16.09.2021
« Орқага