Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил баҳсли ҳудудларда бурғулаш ишларини бошлади. Ливан норози

612

5 июнь куни Ливан Исроилни ўз денгиз ресурсларига “чанг солиш”дан тийилишга чақирди.

Ушбу огоҳлантириш Грециянинг Energean Power floating production, storage and offloading (FPSO) кемаси келиши фонида берилган. Ушбу бурғулаш кемаси Ливан ва Исроил ўртасидаги баҳсли денгиз ҳудудига кириб келган.

Тель-Авив ушбу кема ҳарбий-денгиз кучлари ва “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумига қарши ракеталар ёрдамида ҳимоя қилинишини маълум қилган. Ҳозирда Кариш денгиз газ конида қазиш ишлари бошланиш арафасида.

Energean дарҳол иш бошланишини эълон қилган.

Ливан бош вазири Нажиб Миқотийнинг сўзларига кўра, Исроил Ливаннинг денгиз бойликларига “чанг солмоқда. У исроилликлар ҳаракатини “хавфли қадам” деб атаган.

Ливан президенти Мишел Аун ҳам Исроилни ўз режаларидан воз кечишга чақирган. У Миқотий билан ушбу масалани муҳокама қилганини ва армияга доимий маълумот етказиб беришни сўраганини таъкидлаган.

Ауннинг баёнотида айтилишича, “Баҳсли ҳудуддаги ҳар қандай ҳаракат ёки фаолият провокация ва душманлик ҳаракати ҳисобланади”. У чегара низосида АҚШ воситачилиги сақлаб қолинишини маълум қилган.

Бундан аввал “Ҳизбуллоҳ” ҳам Исроилдан баҳсли ҳудуддаги ҳар қандай ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилганди.

БМТ томонидан 2011 йилда ишлаб чиқилган харитага кўра, ушбу ҳудудларнинг умумий майдони 860 квадрат километрни ташкил этади.

2020 йилда Ливан қўшимча 1430 кв.км майдонни талаб қилди. Байрут баҳсли ҳудуд майдони 2290 квадрат километр эканини иддао қилган. Исроил буни инкор қилган ва чегара музокараларини тўхтатиб қўйган.

Кариш конида 1.4 триллион куб фут газ борлиги тахмин қилинади. Бу доимий равишда энергетик инқирозни бошдан кечирадиган Ливан иқтисодиётига катта таъсир ўтказиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

78 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

218 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

264 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

207 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага