Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Исроил давлатига қарши бўлган Эйнштейн

6941

Исроилда яшовчиларнинг ҳаммаси ҳам сионист, арабларга, фаластинликларга қарши одамлар эмас. Шундай ҳам бўлганки, урушдан сўнг кўчирма қилиб олиб борилган яҳудийларнинг баъзилари янги тузилган Исроил давлатининг сионист, миллатчи ва ўзига бошпана берган арабларга қарши уруш очганидан норози бўлиб бу ердан кўчиб кетишган.

Бундан ташқари, сионистларнинг энг яхши анъаналаридан бири – "ким биз билан бўлмаса, бизнинг душманимиз" тамойили қўллаганидир. Агар бирор киши Исроил давлатининг сиёсатига қарши бўлса (эслатма: гап давлат ва унинг "ҳимоячилари" ҳақида кетмоқда, яҳудий миллатига мансуб одамлар ёки яҳудий динига эътиқод қилувчилар ҳақида эмас!) “антисемит”, “ирқчи” ва “фашист” каби ёрлиқлар ёпиштирилади.

Яҳудий аёл Эстер Бежерано 1924 йилда Германияда туғилган. Концентрацион лагерда бўлганида, у асосан аккордеон чалишни билиши туфайли омон қолган эди. Уруш тугагандан сўнг, у Фаластинга кўчиб борди. Бироқ 15 йилдан сўнг у эри ва икки боласи билан Европага қайтиб келди. Ўша пайтдан бери у сионизмни ашаддий қоралаган фаолга айланди. У Фаластин ерларини эгаллаш қандай давом этаётгани, ўз еридан жой берган халқнинг уйидан қувилаётганини ўз кўзлари билан кўрган. Унинг эри эса пацифист бўлиб, яҳудийларнинг бошқа одамларга нега жабрлашидан норози бўлган.

Яна бир ажойиб ҳужжат:

"Ҳурматли жаноб,
Фаластинда ҳақиқий ва якуний фалокат юз берганида, биринчи навбатда Буюк Британия, сўнг ўз сафимиздан тузилган террористик ташкилотлар айбдор бўлади.
Ушбу адашган ва жиноятчи одамлар билан алоқадор бўлганларнинг бирортасини кўришни хоҳламайман.
Самимий эҳтиром билан,
(имзо)
Альберт Эйнштейн"

Буюк олим Альберт Эйнштейн аввалига яҳудий давлатининг яратилишини мамнуният билан қабул қилди. Бу хат эса сионистларнинг Дайр Яссин араб қишлоғида қилган хунрезликларидан кейин ёзилган. Хатнинг санасига эътибор беринг: 1948 йил 10 апрел. Бу Исроил давлати эълон қилинишидан бир ойдан кўпроқ вақт олдин. Шунинг учун, эълон қилинганидан сўнг дарҳол “ҳужум қилган араб қўшинлари” ҳақидаги ёлғонларга ишониш керак эмас. Ва бу хат "Исроил озодлик курашчиларининг америкалик дўстлари"га қаратилган эди. Олим "Адашган ва жиноятчилар" деб атаган одамлар “Иргун” ва “Штерн”  ташкилотининг раҳбарлари бўлган Менахим Бегин (кейинчалик у Исроилнинг бош вазири бўлди) ва (яна бир бўлажак бош вазири Исҳоқ Шамир) бўлишган.

Эйнштейн яна шундай деб ёзади:

«Мен яҳудий давлатини яратишдан кўра, араблар билан тинчлик ва тотувликда яшаш асосида қурилган оқилона келишувни кўрганимда жуда мамнун бўлардим. Амалий фикрларни бир четга суриб қўйинг, мен яҳудийликнинг асл моҳияти ҳақидаги билимим чегаралари бўлган, армия ва дунёвий кучга эга бўлган яҳудий давлатининг ғоясига қаршиман. Мен яҳудийлик ўша пайтда зарар кўриши мумкин бўлган, айниқса, ўз сафимиздаги тор дунёқараш миллатчиликнинг ривожланиши билан боғлиқ ички ҳалокатдан қўрқаман, унга қарши курашишимиз керак, ҳатто ҳеч қандай яҳудий давлатисиз ҳам".

Олим яна шундай дейди:

"Антисемитизм — бу яҳудий бўлмаганларнинг яҳудийларга қарши антагонистик муносабатидан бошқа нарса эмас. Яҳудий гуруҳлари дунёда доим дуч келганлари – зулм ва камситилиш туфайли гуллаб-яшнадилар... Бунинг асосий сабаби, улар бирдамликни сақлаб қолиш учун ўзлари яратган душманларнинг тимсолларидан фойдаланишидир”. 

Алберт Эйнштейн, “Collier” журналидаги мақоладан иқтибос. 1938 йил 26 ноябр.

 

Абу Акбар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин бош вазири Исроилни истилони тўхтатишга чақирди

352 09:00 15.06.2021

«Исроилнинг янги бош вазири аввалгисидан ҳам ёмонроқ»

1149 10:14 14.06.2021

Исроилда Нетаньяҳунинг даври тугади

1056 06:05 14.06.2021

Исроил разведкасининг собиқ раҳбари эронлик олимларни ўлдириш билан таҳдид қилди

1276 17:00 12.06.2021

Ғазолик 1 миллион бола кўмакка муҳтож

202 11:20 12.06.2021

Фаластин «Ақсонинг ҳимоячиси»га кўз тикмоқда

1784 09:35 12.06.2021
« Орқага